Таиландда марҳум қиролнинг саксон тўққизинчи таввалуд куни байрам қилинмоқда

Фото: Traveldailynews.asia
Таиланд фуқаролари қирол Пумипон Адульядет (Рама IX)нинг 89-чи туғилган кунини нишонлашмоқда. У икки ой аввал ҳаётдан кўз юмганди. Таиландликлар бу сафарги таваллуд айёмни ўзгача бир қайғу билан қарши олишди.
Таиландда қиролнинг туғилган куни 1958 йилдан бери миллий байрам сифатида нишонланиб келинади. Қиролликда 1980 йилнинг 5 декабридан бошлаб Ота куни ҳам байрам қилинади. Бироқ, бу йилги байрам қиролсиз ўтмоқда.
Байрам муносабати билан ўн минглаб кишилар қуёш чиқишига қадар Пумипон Адульядет номидаги кўприкка йиғилди, деб хабар бермоқда Thai PBS. Марҳум қирол бағишлаб 999 буддавий роҳиб ибодат қилишди. Шундан сўнг кўприкда йиғилганлар қироллик мадҳиясини биргаликда куйлашган.
Полиция маросимда иштирок этганлар борасида аниқ маълумотларни келтирмади. Бироқ, ташкилотчиларнинг хабарига кўра, тадбирда 50 минг нафарга яқин киши қатнашган бўлиши мумкин.
Рама IX туғилган куни муносабати билан Бангкокда турли кўргазмалар ташкил этилиб, жаз концертлари ташкиллаштирилди – марҳум қирол мусиқанинг айнан шу турини севиб тинглаган. Қироллик саройи Бюросининг хабар беришича, янги қирол Маха Вачиралонгкорн Бодинтхаратхеппхаяварангкун (Рама X) бироздан кейин Бангкокдаги Будда зумрад Ибодатхонасида махсус диний маросим ўтказади. У ўзининг марҳум отаси хотирасига бағишланади.
Эслатиб ўтамиз, Пумипон Адульядет дунёда энг узоқ вақт давомида тахтда ўтирган қироллардан бири бўлган. У 1950 йилнинг 5 май куни расман тахтга кўтарилган бўлиб, жорий йилнинг 13 октябрь куни 88 ёшида вафот этди.
Мавзуга оид

21:18 / 06.03.2025
Ўзбекистон ёш хоккейчилари жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этди

22:32 / 27.02.2025
Таиланд ҳукумати мамлакатга келувчи барча сайёҳлар учун солиқ жорий этади

20:27 / 24.02.2025
Таиландда оғир тан жароҳати олган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

19:51 / 20.02.2025