Ўзбекистонда Россия автомобиллари савдо ҳажми 4 марта ошди

Фото: ntv.ru
2016 йил бошидан бери Божхона иттифоқига аъзо бўлмаган давлатларга Россияда ишлаб чиқарилган автомобилларни экспорт қилиш ҳажми 2 мартага ўсган. Бу ҳақда, Россиянинг «Известия» газетаси ёзмоқда.
Хусусан, Ўзбекистонда Россия автомобилсозлик саноатида ишлаб чиқилган 1,6 минг енгил машина сотилган. Бу ўтган йилги рақамлардан 4 марта кўп демакдир. Германияда 3,3 минг дона Россия машинаси ўз харидорларини топган. Бу эса, ўтган йилги кўрсаткичдан 11 баробар кўпдир. Нашрнинг ёзишича, Украинада жами 2,6 мингта Россияда ишлаб чиқилган автомобиллар харид қилинган.
Бундан ташқари, Россия автомобиллари Миср, (2 минг) Латвия (1,7 минг) ва Ливанга (1,4 минг) ҳам экспорт қилинган. Венгрия ва Хитойда жами 1,2 минг Россия машинаси сотиб олинган.
Умуман, 2016 йилнинг ўтган саккиз ойи мобайнида Россия автосаноатининг 19,2 минг дона маҳсулоти хорижий давлатларга етказиб берилган. Ўтган йилнинг шу даврида бу рақам 9,1 мингни ташкил этган эди.
«Автостат» маълумотларига кўра, Россияда ишлаб чиқилган «Lada», «Volkswagen» ва «Hyundai» моделларига кўпроқ талаб бўлган. «Toyota», «Chevrolet», «UAZ», «Renault» ва «Nissan» компанияларининг Россиядаги заводлари маҳсулотларига қизиқиш кам бўлганлиги айтилмоқда.
Мавзуга оид

23:40 / 11.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда

22:14 / 11.03.2025
КХДР Украинадаги уруш вақтида ҳарбий заводлари майдонини кенгайтирди

14:06 / 11.03.2025
Британия разведкаси: Россия Курск областида босимни оширяпти

23:00 / 10.03.2025