Сиэтлдаги отишма Трампга қарши намойишларга боғлиқ эмас

Фото: © AP
Сиэтл шаҳри полициясининг баёнот беришича, беш кишининг жароҳат олишига сабаб бўлган отишманинг шаҳарда бўлиб ўтган намойишларга алоқаси йўқ. Хабарларга кўра, Вашингтон штатидаги шаҳар аҳолиси Дональд Трампнинг АҚШ президентлигига сайланганига норозиликларини изҳор қилиш мақсадида намойишлар ўтказган.
"Отишма, ҳар ҳолда, аввалроқ Уэстлейкда бўлиб ўтган норозилик намойишларига боғлиқ эмас", — дейилади маҳаллий полициянинг Twitter саҳифасида.
Бундан аввалроқ, шаҳар полицияси Трампга қарши намойишлар ҳудудида ўқотар қуролдан фойдаланган ҳолда жиноят содир этилгани ҳақида хабар қилган эди. Жиноятнинг нима мақсадда амалга оширилгани ва ғаразгўйнинг қаердалиги ҳозирча номаълум.
Мавзуга оид

08:30
АҚШ Украинага ёрдам тақдим этишни тиклади

18:09 / 11.03.2025
Трампни қўллаб-қувватлаган бизнес элита миллиардлаб доллар йўқотди

17:26 / 11.03.2025
АҚШ маъмурияти мигрантларни «ўз-ўзини депортация қилувчи» иловани ишга туширди

17:23 / 11.03.2025