Лужков Назарбоевга Қозоғистонда 2 миллиард долларлик сув қувури қуриш таклифини берди

Фото: RIA
Москванинг собиқ мэри Қозоғистонда қиймати 2 миллиард долларга тенг бўлган сув қувури қуришни таклиф қилди. Бу ҳақида Лужковнинг ўзи РБК нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Манбага кўра, собиқ Москва мэри Юрий Лужков жума куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашуви чоғида республикада чучук сув таъминоти учун сув қувури қуришни таклиф қилган.
Унинг сўзларига кўра, гап Каспий денгизининг шимолий қисмидан бошланувчи тахминан 200 километрли "қудратли сув қувури" ҳақида кетмоқда."Бу ажойиб ер, иқлимий ва табиий шароитлар - сув эса йўқ", - деди у.
Манбага кўра, лойиҳага салоҳиятли инвестор топилган. "Биз бу лойиҳани ўрганиб, уни молиялаштиришга тайёр банк тизимини топдик. Пуллар сув учун тўлов ҳисобидан қайтарилади", - деди Юрий Лужков ва гап Қозоғистон банки эмас, халқаро банк тизими ҳақида кетаётганлигини таъкидлади.
Лужков лойиҳадаги ўз ўрнига тавсиф берар экан, "бугунги кунда Қозоғистоннинг ўзида ишлаб чиқарилувчи жиҳозларни максимал даражада жалб этган ҳолда тўлиқ ташкилий-техник ижро" билан шуғулланишини айтди.
Мавзуга оид

12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради

18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради

17:32 / 25.02.2025