ЖАР Халқаро жиноят суди таркибидан чиқиши сабабини билдирди

Фото: vilingstore.net
Жанубий Африка Республикаси Халқаро жиноят суди билан ҳамкорликни тўхтатиш бўйича ариза топширди, деб хабар қилмоқда Reuters.
«ЖАРнинг аниқлашича, унинг зиддиятларга тинч йўл билан барҳам бериш бўйича қараши баъзан ХЖС тақдим этган хулосага зид келади», — дейилади ҳужжатда. Суд таркибидан чиқиш аризасини ЖАР ТИВ раҳбари Маите Нкоана-Машабане имзолаган.
Қайд этилишича, республиканинг ХЖС билан ҳамкорликни тўхтатиши бир йилдан кейин кучга киради. Шу билан ЖАР ушбу халқаро муассаса билан ишлашни хоҳламаган иккинчи давлат бўлди. Бундан аввал, Африканинг яна бир мамлакати Бурунди ҳам шундай қарор қабул қилган эди.
Халқаро жиноят суди 2002 йилда ташкил этилган. У инсоният ва ҳарбий жиноятларга боғлиқ ишларни кўриб чиқади. Ташкилотга 124 мамлакат аъзо бўлган.
Мавзуга оид

22:32 / 06.02.2025
АҚШ Давлат котиби Маркио Рубио G20 йиғилишида иштирок этишдан бош тортди

09:12 / 03.02.2025
АҚШ президенти ЖАРга молиявий ёрдамни тўхтатмоқчи

09:22 / 16.12.2024
ЖАР ХЖС ордери туфайли Путинни G20 саммитига таклиф қилмайди

23:10 / 07.12.2024