АҚШ авиакомпаниялари самолётларида антиқа қутилар пайдо бўлди

Фото: abcnews
АҚШнинг учта авиакомпанияси самолётлари бортида электрон қурилмаларнинг ёниб кетиши ҳолати учун махсус қутилар жойлаштира бошланди, деб хабар бермоқда ABC News телеканали.
Таъкидланишича, бундай қутилар Delta, Virgin America ва Alaska Airlines авиакомпанияларининг баъзи халқаро рейсларида пайдо бўлди.
Телеканал маълумотларига кўра, зарғалдоқ рангдаги бу қутилар қўлқоплар билан таъминланган.
Телеканал аэропорт ўт ўчириш хизмати ходими ушбу қутини синовдан ўтказганини намойиш қилди. У қутига қурилмани солиб, уни портлатиб юборган. Синов муваффақиятли ўтган ва қути портлашдан атрофга тарқаладиган синиқлар ва ёнишдан ҳосил бўладиган заҳарли маҳсулотларнинг тарқалишидан ҳимоялаши мумкинлигини кўрсатган.
Сентябрда Жанубий Кореянинг Samsung компанияси ўз мижозларидан портлаши мумкин бўлган Galaxy Note 7 смартфонларини ишлатмасликни ва уларни дарҳол топширишни илтимос қилган. Шунингдек, бу қурилмалар эгаларига махсус оловбардош қутилар ва қўлқоплар юборилгани маълум қилинган.
Мавзуга оид

22:24 / 12.03.2025
Кремль Путин ва Трамп учрашуви эҳтимолини муҳокама қилмоқда – ОАВ

18:24 / 12.03.2025
Россия 30 кунлик оташкесимга рози бўлмаса, қўшимча санкцияларга дучор бўлиши мумкин

18:17 / 12.03.2025
АҚШ Украина билан ҳудудий ён бериш масаласини ҳам муҳокама қилгани маълум бўлди

17:27 / 12.03.2025