АҚШда кимёвий заводда хлор ташқарига оқиб кетди

АҚШнинг Ғарбий Виржиния штатидаги кимёвий корхонада суюқ хлор ташқарига оқиб кетди. Воқеа оқибатида 2 киши жароҳат олди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, воқеа Проктор шаҳри яқинидаги Маршал округида юз берган. Бир неча аҳоли пункти эвакуация қилиниши эълон қилинган. Шунингдек, яқин атрофдаги йўллар ёпилган.
"Маршал округидаги Axiall кимёвий корхонасида вагон цистернадан суюқ хлор оқиб кетган", дейилмоқда хабарда.
Кимёвий модданинг чиқиб кетиши оқибатида завод устида заҳарли булут ҳосил бўлган ва у жанубга томон йўналмоқда.
Воқеа оқибатида 2 ишчи жароҳат олган, улар шифохоналарга етказилганлар.
Мавзуга оид

08:30
АҚШ Украинага ёрдам тақдим этишни тиклади

18:09 / 11.03.2025
Трампни қўллаб-қувватлаган бизнес элита миллиардлаб доллар йўқотди

17:26 / 11.03.2025
АҚШ маъмурияти мигрантларни «ўз-ўзини депортация қилувчи» иловани ишга туширди

17:23 / 11.03.2025