Дубайда ижтимоий тармоқдаги ҳақоратомуз изоҳлари сабаб Ҳиндистон фуқароси ушланди

Дубай полицияси заргарлик компаниясининг Facebook'даги саҳифасида "номақбул изоҳлар" қолдирганликда гумон қилиб, Ҳиндистон фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақида The National маълум қилди.
Изоҳлар заргарлик компанияси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Покистоннинг мустақиллик кунига бағишланган викторина ўтказганидан сўнг пайдо бўлди.
Компания интернетдаги жиноятчилик билан курашувчи департамент полициячилари Дубайда истиқомат қилувчи ҳиндистонликни қўлга олганликлари ҳақида маълум қилди.
БААда 2012 йилда кибержиноятчилик ҳақидаги қонун қабул қилинган. Унга кўра, интернетдаги қоидабузарлик учун 3 миллион БАА дирҳамидан (817 минг доллар) иборат жарима пулидан тортиб то умрбоқий қамоқ жазосигача белгиланиши мумкин.
Мавзуга оид

11:18 / 25.02.2025
Дубайда 247 минг доллар қарз бўлиб қолган ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди

16:33 / 24.02.2025
Дубай валиаҳд шаҳзодаси дунёдаги энг баланд бинодан парашютда сакради

10:39 / 30.01.2025
Кибержиноятчилик билан курашиш бўйича мутахассислар тайёрланади

08:04 / 16.01.2025