Эркин кураш. Ихтиёр Наврўзов ярим финалга чиқди

Рио—2016 Олимпиадасида эркин кураш мусобақаларида 65 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган ўзбекистонлик Ихтиёр Наврўзов чорак финалда Пуэрто-Рико вакили Франклин Гомесга қарши гиламга чиқди.
Курашнинг 5:37 дақиқасида, ҳисоб Ўзбекистон вакили фойдасига 7:5 бўлиб турган вақтда тортишувли вазият юзага келди. Пуэрто-Рико вакилининг мураббийлари эътироз билдиришди ва ҳакамлар бир неча дақиқа давомида вазиятни муҳокама қилиб, якунда ўзбекистонлик спортчининг фойдасига қарор чиқарди.
Натижада Ихтиёр Наврўзов курашни 8:5 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилиб, ярим финалга йўл олди. Энди у бу босқичда россиялик тажрибали спортчи Сослан Рамоновга қарши гиламга чиқади.
Наврўзов нимчорак финалда Баҳрайн вакили Адам Батировни мағлуб этганди.
Мавзуга оид

17:14 / 07.02.2025
Пуэрто-Рикода ўзбекистонлик ноқонуний мигрантлар ҳибсга олинди

12:37 / 08.11.2024
Пуэрто-Рико аҳолиси яна бир бор АҚШ таркибига қўшилиш учун овоз берди

21:48 / 01.12.2020
Пуэрто-Рикода улкан радиотелескоп вайрон бўлди

23:50 / 04.11.2020