Олой бозори бекатига ўрнатилган қўл тозалаш аппаратлари қўпориб кетилди

Bravo Pharma Uzbekistan диагностика маркази Тошкент шаҳри аҳолисини огоҳликка чорламоқда. Маълум бўлишича, бироз аввал Олой бозори яқинидаги бекатга ўрнатилган қўл учун тозалаш воситалари қўпориб кетилган. Бу ҳақида марказ ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали хабар беради.
Шунингдек, марказ бундай хунук ҳолат бошқа бекатларда ҳам такрорланмаслигини таъминлаш мақсадида шаҳар аҳолисига қуйидаги илтимос билан мурожаат қилади: “Қадрли шаҳар аҳолиси, сизлардан бекатларда ўзингизни тартибли тутиб, ўрнатилган воситаларга эътибор билан қарашингизни сўраймиз. Ахир буларнинг бари сиз учун – сизнинг соғлом яшаш тарзингиз ва қўлларингиз тозалиги учун ўрнатилган! Муносиб ҳурматга яраша сиз учун тозаловчи восита аппаратларини ўз вақтида тўлдириб қўйишни таъминлаймиз!”
Азиз ҳамшаҳарлар, бизнинг саломатлигимиз учун ўрнатилган бу каби воситаларга эҳтиёткорона муносабатда бўлайлик. Бундай ёқимсиз ҳодисаларни содир этаётган маданиятсиз инсонларга бефарқ қарамайлик.
Мавзуга оид

11:57 / 11.01.2025
Автобус бекатларида нақд пулга электрон чипта сотиш инфокиосклари ўрнатилади

13:50 / 02.12.2024
Дунёда шундай қишлоқ бор: унга эркаклар кириши тақиқланган

08:10 / 22.10.2024
Чилонзор метро бекати яқинидаги автобекат модернизация қилинади

18:45 / 11.10.2024