"Селтик" кетма-кет 5 марта Шотландия чемпиони бўлди

Глазгонинг "Селтик" футбол клуби ўз майдонида "Абердин"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, кетма-кет 5 марта мамлакат чемпиони унвонини ўзига таъминлаб қўйди.
83 очко тўплаган глазголиклар чемпионат тугашига 2 тур қолганда 2-ўринда бораётган "Абердин"дан 12 очко олдинда бормоқдалар.
Бу "Селтик" учун тарихдаги 47-чемпионлик унвони бўлди. Бироқ жамоа бу кўрсаткич бўйича янги мавсумда 4 йилдан кейин яна олий двизионга қайтадиган "Рейнжерс"никидан 7 та камроқдир.
Мавзуга оид

11:05 / 11.01.2025
Узоқ Шотландия оролини бошқарадиган “менежер” қидирилмоқда. Ҳудудда одамлар йўқ, фақат денгиз қушлари бор

22:19 / 09.11.2024
Шотландиядаги маёқ деворидан 132 йил олдин ёзилган мактуб топилди

11:37 / 17.08.2024
Шотландия оролларида Ердаги музлик даврига оид муҳим далиллар топилди

20:53 / 29.04.2024