Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Украина навбатдаги ҳарбий асирларни алмашди
Истанбул келишувлари доирасида Москва ва Киев ўртасида иккинчи ҳарбий асирлар алмашинувини Украина президенти Володимир Зеленский ва Россия Мудофаа вазирлиги тасдиқлади.

Фото: Telegram / V_Zelenskiy_official
Москва ва Киев яна ҳарбий асирлар алмашинувини амалга оширди, бу ҳақда уларнинг делегациялари Истанбулдаги музокаралар чоғида келишиб олганди. Бу ҳақда 10 июн, сешанба куни Украина президенти Володимир Зеленский ва Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Бу алмашув «оғир яраланган ва ярадор аскарларимиз Россия асирлигидан қайтишининг биринчи босқичи бўлди», деди Зеленский. «Уларнинг барчаси тиббий ёрдамга муҳтож. Бу муҳим инсонпарварлик ҳаракати», — дея қўшимча қилди у. Сиёсатчининг таъкидлашича, Украина Қуролли кучлари, Миллий гвардия, Давлат чегара хизмати ва Давлат махсус транспорт хизмати ҳарбий хизматчилари алмашинув доирасида уйларига қайтган. «Алмашувлар давом этиши керак. Биз асирликда бўлганларнинг ҳар бирини топиб, қайтариш учун ҳамма нарсани қиляпмиз. Мен ёрдам бераётган барчадан миннатдорман», — деди Володимир Зеленский.
Украина ҳарбий асирлар билан ишлаш бўйича координация штабининг маълум қилишича, 10 июн куни озод этилган украиналиклар орасида «3 йилдан ортиқ асирликда ўтказган Мариупол ҳимоячилари ҳам бор. Аскарлар ва сержантлар билан бир қаторда офицерлар ҳам озод этилган». «Ҳозир озодликка чиққан барча ҳимоячилар оғир жароҳатлар ва оғир касалликларга эга: оёқ-қўллари кесилган, кўришда муаммолар, абсцесслар, инфекциялар, жароҳатлар ва сурункали касалликлар. Озод қилинганларнинг бир қисми гепатит ва сил касаллигига чалинган», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Жамият | 21:42 / 14.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Барселона» дунёнинг энг қашшоқ давлатидан 44 миллион евро олади
Спорт | 23:49 / 16.07.2025
-
АҚШ хавотирда: BRICS Ғарб гегемониясини йиқитадими?
Жаҳон | 23:14 / 16.07.2025
-
Кўкдаладаги портлаш, Қорақалпоғистонда аномал ҳарорат ва Мирободда ушланган подполковник – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:06 / 16.07.2025
-
Германияни жаҳон чемпиони қилган мураббий Ўзбекистон билан ишлаши мумкин
Спорт | 22:44 / 16.07.2025
Мавзуга оид

23:14 / 16.07.2025
АҚШ хавотирда: BRICS Ғарб гегемониясини йиқитадими?

22:11 / 16.07.2025
Европа бўйлаб ҳужумларда иштирок этган россиялик ҳакерлар гуруҳи қўлга олинди

18:35 / 16.07.2025
Трамп Украинага қурол ваъда қилди, аммо уни ким ва қандай етказиб бериши — тушунарсиз

16:31 / 16.07.2025