Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ходимлари иш ҳақи вақтида берилмаслигидан тез-тез шикоят қилиб турадиган Enter Engineering компанияси электр энергиясидан ҳам қарздор бўлиши мумкин: “Ҳудудий электр тармоқлари” компанияни етказиб берилган электр энергияси масаласида судга берди. Бундан ташқари, Enter Engineering'га нисбатан Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ташкилот ва яна камида битта хусусий корхона киритган даъво аризалари ҳам кўриб чиқилмоқда.

Фото: Enter Engineering
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Enter Engineering компанияси устидан судга даъво аризаси киритди. Бу ҳақда суд мажлислари жадвалида келтирилган.
Унга кўра, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ 2025 йил 24 апрел куни Тошкент туманлараро иқтисодий судига Enter Engineering компанияси устидан даъво аризаси киритган. Даъво аризаси компанияга етказиб берилган электр энергияси масаласи билан боғлиқ.
Ишни биринчи инстанцияда кўриб чиқиш 2025 йил 20 июн куни Тошкент шаҳар иқтисодий судида судя Анвар Усмонов раислигида бошланади. Kun.uz ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга сўров юборди.
Суд мажлислари жадвалига кўра, 20 июн куни Тошкент шаҳар судида Enter Engineering'га нисбатан Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш давлат муассасаси киритган ариза ҳам кўриб чиқилади. Даъво мазмуни – ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси билан боғлиқ.
Бундан ташқари, шу куни ва худди шу судда Enter Engineering'нинг Бойсун газни қайта ишлаш заводи қурилишига масъул шўбаси “Shahus-Servis” МЧЖ томонидан киритилган даъво аризаси доирасидаги ишда жавобгар сифатида қатнашади. Бу иш ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ.
Enter Engineering компанияси ходимлари иш ҳақи вақтида берилмаслиги юзасидан тез-тез шикоят қилиши ортидан ОАВ эътиборига кўп тушади.
Аввалроқ Чилонзор туман бандлик бўлими Enter Engineering'нинг россиялик ходимига 57 минг доллар ойлигини ундириб берганди. 2024 йилнинг ноябр ойида ҳам ушбу компанияга бевосита ва билвосита алоқадор ташкилот ходимлари Kun.uz'га мурожаат қилиб, бир неча ойдан бери маош тўланмаётганини айтишганди.
Маълумот учун, Enter Engineering 2012 йилда ташкил этилган бўлиб, муқаддам “Газпромбанк” назоратида бўлган. Компания нефт ва газ, саноат ва фуқаролик объектларини лойиҳалаш, етказиб бериш, қуриш ва ишга тушириш бўйича хизматлар кўрсатади.
Аввалроқ Humans мобил оператори “Ўзбектелеком”дан катта миқдорда қарздорлиги маълум бўлганди. Давлат компанияси қарздорликни ундириш учун судга мурожаат қилган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин
Ўзбекистон | 19:46 / 07.07.2025
Фермерлар яна синов қаршисида: мораторийлар нима бўлади?
Ўзбекистон | 16:39 / 07.07.2025
2025 йилги июн экстремал қуруқ ой бўлди – Ўзгидромет
Ўзбекистон | 15:03 / 07.07.2025
Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор давлатига айланди
Ўзбекистон | 11:41 / 07.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ғазоликларни кўчириш, Эроннинг санкциялари ва Сурия – Трамп ва Нетаняҳу нималарни муҳокама қилди?
Жаҳон | 19:14
-
Фирибгар СИ ёрдамида Марко Рубио номидан бир неча расмийларга хат юборди
Жаҳон | 19:06
-
90 йиллик анъана ва инновация уйғунлиги: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети
Ўзбекистон | 18:59
-
Дронлар ҳужуми натижасида Россия қанча йўқотмоқда ва бу Украинанинг ўзига қанчага тушмоқда?
Жаҳон | 18:40
Мавзуга оид

14:57
Йил бошидан буён қанча “яшил” энергия ишлаб чиқарилгани айтилди

20:26 / 02.07.2025
Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман суди тергов судяси тезкор тадбирда ушланди

10:13 / 02.07.2025
“Ваъда қилган товон пулини бермай юришибди” — Фарғонадаги портлашда тўрт жигарини йўқотган ая

23:00 / 28.06.2025