Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Газ ва электр компенсацияси учун ариза қабул қилиш бошланди
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва камбағал оилалар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига, маҳалладаги ижтимоий ходимга ёки 1140 телефон рақамига мурожаат қилиб, ариза қолдириши мумкин. Уларга базавий меъёрдан ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун ойига 30 минг сўмгача, табиий газ учун 120 минг сўмгача (иситиш мавсумида 200 минг сўмгача) компенсация тўланади.

2025 йил 1 майдан Ўзбекистон бўйлаб эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил давомида компенсация тўлаш амалиёти йўлга қўйилди. Энди компенсация фақат қиш мавсумида эмас, ҳар ойда тўлаб берилади. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, эҳтиёжманд оилалар учун 1 июндан бошлаб ариза топшириш жараёни бошланди.
Аризалар «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, маҳалладаги ижтимоий ходим ва 1140 телефон рақами орқали қабул қилинади.
Компенсациялар қуйидаги тоифаларга тўланади:
- Ижтимоий ҳимоя ягона реестри орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчилар;
- Камбағал оилалар реестирига киритилган оилалар (оила аъзоларига тўғри келадиган ойлик даромад 669 минг сўмдан кам бўлиши лозим);
- бу иккала киритилмаган, лекин мол-мулки кам ва ойлик даромади жон бошига 1 млн сўмдан кам бўлган оилалар.
Компенсация 2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелга қадар тўланади, бунда:
- электр энергияси бўйича – ойига базавий меъёрдан 150 kWh гача;
- табиий газ бўйича – иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ қоплаб берилади.
Юқоридагиларга ва жорий тарифларга асосан, компенсация миқдори:
- электр энергияси бўйича – ойига 30 минг сўмдан ошмайди;
- табиий газ бўйича – иситиш мавсумида ойига 200 минг сўмдан, қолган даврда ойига 120 минг сўмдан ошмайди.
Бошқача айтганда, бу компенсация ҳисобига ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлар учун базавий меъёр:
- электр энергияси бўйича – 200 kWh эмас, де-факто 350 kWh;
- табиий газ бўйича – иситиш мавсумида 500 куб метр эмас, де-факто 750 куб метр, қолган даврда 100 куб метр эмас, де-факто 250 куб метрни ташкил этади.
Мавзуга оид

20:25 / 17.07.2025
Қамоқдан озод этилганларга бир марталик нафақа бериш тартиби белгиланди

19:58 / 17.07.2025
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида етказилган зарар 600 млрд сўмдан ошди

11:24 / 16.07.2025
768 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган нодавлат таълим муассасаси аниқланди

19:18 / 12.07.2025