Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
Жанжал Пахтачи туманидаги 12- ва 1-умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари ўртасида келиб чиққан. Оқибатда оилада ёлғиз ўғил бўлган 12-умумтаълим мактаби ўқувчиси вафот этган, унинг синфдоши шифохонага ётқизилган. Уларни калтаклаган 3 нафар ўқувчи қамоққа олингани айтилмоқда.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Пахтачи туманида мактаб ўқувчилари ўртасидаги жанжал содир бўлди. Оқибатда улардан бири вафот этган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Унга кўра, ҳолат 14 май куни содир бўлган. Тумандаги 12-умумтаълим мактабининг 2 нафар 11-синф ўқувчиси ўзларининг ҳудудидан тахминан 10 км олисдаги Ёбу маҳалласига репетиторга боришган. Ўқув марказида улар ва тумандаги 1-умумтаълим мактабининг 3 нафар ўқувчиси ўртасида жанжал келиб чиққан.
Жанжал оқибатида Умиджон исмли ўқувчи воқеа жойида вафот этган. Унинг синфдоши эса оғир тан жароҳатлари билан Пахтачи тумани марказий шифохонасига ётқизилган. Уларни калтаклаган 1-умумтаълим мактабининг 3 нафар ўқувчиси 15 май куни ушланиб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган.
Вафот этган ўқувчи оилада ёлғиз ўғил экани, унинг онаси фарзанди ўқиган мактабда фаррош бўлиб ишлаши айтилмоқда. Шифохонага ётқизилган ўқувчининг аҳволи ҳозирча маълум эмас.
Содир этилган ушбу жиноят 1-умумтаълим мактабида кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинган. Унда Самарқанд вилояти ИИБ раҳбари Раҳмат Маматов ҳам қатнашган. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
“Пахтачи туманининг Можар маҳалласида жаҳл-ғазаб туфайли бир оила бошига мусибат тушди. Вояга етмаган ёшлар жаҳлга берилиб, бу ўзаро жанжалга айланиб кетади. Оқибатда эса бир инсон умри хазонга айланди”, дейилади ИИБ хабарида.
Қайд этилишича, муҳокамада маҳалла еттилиги ўз фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани айтилиб, эндиликда ишни ҳамкорликда тўғри ташкил этиши юзасидан кўрсатмалар берилган.
Kun.uz ҳолат бўйича Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот котиби Бахтигул Қаршиева билан боғланди. У ҳолат бўйича тўлиқ маълумотга эга эмаслигини, маълумот олгач таҳририятга билдиришини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Уруш нима бўляпти?
Жаҳон | 19:26 / 07.08.2025
Ўзбекистонда тонировка учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:45 / 07.08.2025
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Яна иссиқ — ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати кўтарилади
Ўзбекистон | 22:59 / 04.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40
-
Олмаота шаҳрининг юқори қисмларида кўп қаватли турар жойлар қуришга мораторий жорий этилади
Кўчмас мулк | 16:39
-
Энди «бешталик»даги олийгоҳларга киролмаган абитуриентда олтинчи имконият ҳам пайдо бўлади
Ўзбекистон | 16:31
-
Икки ойда 73 минг ўзбекистонлик ўзига ўзи кредит олишни тақиқлади
Иқтисодиёт | 16:26
Мавзуга оид

21:19 / 07.08.2025
Самарқандда ҳам ўқитувчилар мактаб таъмирлашга жалб этилди

16:26 / 05.08.2025
“Жаримани тўлашга розимиз, аммо акт йўқ” – Самарқандда ЙҲХБ ҳайдовчиларни сарсон қиляпти

13:39 / 05.08.2025
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган Андижондаги мактаб директори 41 млн сўм жаримага тортилди

11:44 / 05.08.2025