Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Истанбулдаги Украина-Россия музокараларида иштирок этиши мумкин
Трампнинг айтишича, Истанбулдаги Россия-Украина учрашувидан «яхши натижалар кутиш мумкин» ва «потенциал бор».

Фото: SCANPIX
АҚШ президенти Доналд Трамп Истанбулга 15 май куни, Россия ва Украина ўртасида уруш бўйича музокаралар ўтказилиши мумкин бўлган куни шахсан ўзи учиб кетиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Трамп 12 май, душанба куни журналистларга маълум қилди.
«Мен учиб келиш ҳақида ўйладим. Пайшанба куни қаерда бўлишимни билмайман. Кўп учрашувларим бор, лекин аслида учиб бориш ҳақида ўйладим. Агар бирор нарса бўлиши мумкинлигини тушунсам, шундай имконият бор деб ўйлайман», — дея Трампнинг сўзларини келтиради Reuters.
Унинг сўзларига кўра, Россия ва Украина ўртасида Истанбулдаги учрашувдан «яхши натижалар кутиш мумкин» ва у «потенциалга эга». Трампнинг ўзи шу ҳафта Саудия Арабистони, БАА ва Қатарга ташриф буюради, деб эслатади агентлик.
Россия президенти Владимир Путин Европа давлатлари ва АҚШнинг 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш тўғрисида эълон қилиш ҳақидаги чақириқларига эътибор бермай, 15 май куни Украина билан «олдиндан ҳеч қандай шартларсиз» Туркияда тўғридан тўғри музокаралар ўтказишни таклиф қилди. Зеленский Истанбулда Путин билан бевосита музокараларга тайёр эканлигини айтди. «Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман. Шахсан ўзим. Умид қиламанки, бу сафар руслар турли баҳоналарни изламайди», — деб ёзган Зеленский. Кремль бу хабарга жавоб бермади.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Германия канцлери: «Биз тинчлигимизга жиддий таҳдидни кўрмоқдамиз — ва бу Россия»
Жаҳон | 19:17
-
Astronomer компанияси раҳбари Coldplay концертидаги ҳодисадан кейин ишдан кетди
Жаҳон | 17:25
-
Украин дронлари ҳужуми сабаб Москва осмони тўлиқ ёпилди
Жаҳон | 16:34
-
Тошкентда 64-сонли автобус ёниб кетди
Ўзбекистон | 15:32
Мавзуга оид

21:18 / 19.07.2025
Трамп BRICS ташкилотига тезда барҳам бериш билан таҳдид қилди

17:51 / 19.07.2025
Трамп WSJ нашрини судга бериб, 10 млрд доллар талаб қилди

22:15 / 18.07.2025
Трамп АҚШ Адлия вазирлигига Эпштейн иши бўйича янги материалларни эълон қилишни топширди

15:02 / 18.07.2025