Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Словакия ҳукуматлараро комиссияси биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
Пойтахтда Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги ҳукуматлараро иқтисодий ҳамкорлик комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Фото: "Дунё" АА
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, йиғилишга Словакия иқтисодиёт вазири ўринбосари Владимир Шимонек ва Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Шоҳрух Ғуломов раислик қилди.
Томонлар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли масалаларни муҳокама қилдилар. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоҳида эътибор марказида бўлди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмида ўсиш қайд этилди ва томонлар энергетика, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, рақамли технологиялар ва бошқа соҳалардаги савдони кенгайтиришга бўлган қизиқишларини тасдиқладилар.
Қўшма кўргазмалар, форумлар ва бизнес-миссияларни ташкил этиш, Словакия Экспорт банки орқали экспорт операцияларини молиялаштириш механизмларидан фойдаланиш ҳамда имтиёзли кредитлашни жорий этиш юзасидан келишиб олинди.
Йиғилишда энергетика ва қайта тикланувчи энергия манбалари, қишлоқ хўжалиги, шу жумладан, геология-қидирув ишлари, камёб ва ноёб ер минералларини қазиб олиш ва қайта ишлашни ўз ичига олган муҳим хомашё материаллари соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Транспорт ва автомобилсозлик соҳасида, халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш, рақамлаштириш, молия ва солиқ соҳаси, меҳнат миграцияси, тиббий ва соғломлаштириш туризми, стандартлаштириш, метрология, гидрометеорология ҳамда бошқа техник ва илмий йўналишлардаги ҳамкорликни кучайтириш бўйича ташаббуслар қўллаб-қувватлашга келишилди.
Йиғилиш якунида эришилган келишувларни ўз ичига олган якуний баённома имзоланди ва Комиссиянинг навбатдаги йиғилиши Братиславада ўтказилиши бўйича чора-тадбирлар келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00 / 20.07.2025
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30 / 20.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия армияси ҳақидаги «фейклар» иши бўйича айбланувчилар «террорчилар рўйхати»га кирди
Жаҳон | 08:40
-
Қирғизистон Ўзбекистонда кигиз маҳсулотлари ишлаб чиқармоқчи
Иқтисодиёт | 08:30
-
АҚШ собиқ давлат котиби Райс Трампнинг Россияга ултиматумини қўллаб-қувватлади
Жаҳон | 08:18
-
Хитой юқори технологияларини Ўзбекистонга жалб қилиш режалаштириляпти
Ўзбекистон | 08:08
Мавзуга оид

14:45 / 21.07.2025
Уэлс Ўзбекистонда йирик давлат компанияларини хусусийлаштиришда қатнашмоқчи

14:41 / 18.07.2025
Словакия Россияга қарши 18-санкция пакетини блоклашни тўхтатди

15:08 / 17.07.2025
Фицо Россияга қарши янги санкциялар пакетини блоклаш билан таҳдид қилди

15:48 / 14.07.2025