Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
У бошқарган гуруҳ журналистлар, дипломатлар ва украиналик ҳарбийларни кузатган, шунингдек, Кремлга қарши бўлган шахсларни ўғирлаш ёки ўлдириш режаларини муҳокама қилган.

Фото: Reuters
Буюк Британиядаги Россия жосуслик тармоғини бошқарган 47 ёшли болгариялик Орлин Русев Лондон суди томонидан 10 йил 8 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди, деб ёзмоқда Financial Times.
Прокурорларнинг айтишича, Русев Россия разведкасининг топшириғи билан Австрия фуқароси Ян Марсалек орқали 2020 йилдан 2023 йилгача Болгария фуқаролари гуруҳида Буюк Британия, Германия, Австрия, Испания ва Черногорияда операцияларни режалаштириб, амалга оширган.
Русевнинг гуруҳи журналистлар, дипломатлар ва украиналик ҳарбийларни кузатган, шунингдек, Кремлга қарши бўлган шахсларни ўғирлаш ёки ўлдириш режаларини муҳокама қилган. Аммо бу режалар амалга ошмаган. Лондон полициясининг терроризмга қарши кураш бўлими раҳбари Доминик Мёрфининг айтишича, гуруҳ «Россия манфаатлари учун саноат жосуслиги» билан ҳам шуғулланган.
Русев 44 ёшли Бисер Жамбазов ҳамда 33 ёшли Иван Стоянов билан бирга жосуслик билан шуғуллангани ва сохта ҳужжатлардан фойдаланганини тан олган. Уларнинг ёнидан Буюк Британия, Болгария, Франция, Италия, Испания, Хорватия, Словения, Греция ва Чехияга тегишли паспортлар топилган. Гуруҳнинг яна уч аъзоси — 33 ёшли Катрин Иванова, 30 ёшли Ваня Габерова ва 39 ёшли Тихомир Иванчев жосуслик мақсадида тил бириктиришда айбдор деб топилган. Иванова — 9 йил 8 ой, Габерова — 6 йил 8 ой, Иванчев эса 8 йилга қамалди. Стоянов 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Фақатгина Марсалек терговдан яширинишга муваффақ бўлган.
Жосуслар кўп йиллар давомида Буюк Британияда яшаб, ишлаб келган. Русев 2009 йилда Буюк Британияга кўчиб келган ва уч йил давомида молиявий хизматлар соҳасида техник лавозимда ишлаган. Русевнинг LinkedIn профилида у коммуникацияни тутиб олиш билан боғлиқ бизнес эгаси экани кўрсатилган. У, шунингдек, Болгария Энергетика вазирлиги маслаҳатчиси бўлиб ишлаганини ҳам кўрсатган.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Таълим муассасалари базасини ривожлантиришга оид ҳукумат қарори қабул қилинади
Ўзбекистон | 08:38
-
Махсус хизмат: СБУ зобитини отиб кетган ФСБ агентлари ўлдирилди
Жаҳон | 08:00
-
Марказий банкнинг банкларда текшириш ўтказиш тартиби ўзгаради
Ўзбекистон | 07:51
-
Австралия Тайван учун уруш бошланган тақдирда ўзига ҳеч қандай мажбуриятни олмайди
Жаҳон | 07:47
Мавзуга оид

14:59 / 14.07.2025
Лондондаги "Саутенд" аэропорти самолёт фалокатидан кейин ёпилди

08:05 / 10.07.2025
ЕИ Болгариянинг еврога ўтишини якуний тарзда маъқуллади

18:56 / 26.06.2025
Эронда Исроил фойдасига жосуслик қилишда гумонланиб, қарийб 700 киши ҳибсга олинди

18:21 / 25.06.2025