Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон бош вазири Покистонга ультиматум эълон қилди
Нарендра Моди Ҳиндистонга янги ҳужумларни тўхтатишни талаб қилди, акс ҳолда Покистоннинг мавжудлиги хавф остида эканлигидан огоҳлантирди.

Фото: AP
Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Покистонда жойлашган террорчиларга қарши «Синдур» операцияси бошлангани ва Деҳли билан Исломобод ўртасидаги ҳарбий кескинлашув тугаганидан кейин биринчи марта халққа мурожаат қилди. «Коммерсант» унинг нутқидан иқтибос келтирди.
Ҳиндистон раҳбарининг баёноти ниҳоятда кескин бўлди. Нарендра Моди Исломободга ультиматум қўйиб, Ҳиндистонга янги ҳужумларни тўхтатишни талаб қилди, акс ҳолда Покистоннинг мавжудлиги хавф остида эканлигидан огоҳлантирди.
«Ҳозирча биз террорчилар ва Покистондаги ҳарбий базаларга қарши жавоб чораларида фақат танаффус қилдик, яқин кунларда Покистоннинг ҳар бир қадамини баҳолаймиз, у қандай роль ўйнаганини кўрамиз», деб огоҳлантирди Ҳиндистон бош вазири.
Унинг сўзларига кўра, Ҳиндистон томонидан 7 май куни амалга оширилган «Синдур» ҳарбий операцияси якунлангани йўқ, фақат тўхтатилган ва мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи янги ҳодиса содир бўлган тақдирда исталган вақтда қайта тикланиши мумкин.
«Бизнинг барча ҳарбий базаларимиз ва қуролли кучлар инфратузилмаси, агар керак бўлса, ҳар қандай фавқулодда вазиятга жавоб беришга тайёр», деди ҳаво маршали Авадеш Кумар Бҳарти Ҳиндистон пойтахтида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Нарендра Модининг сўзларини тасдиқлар экан.
«Агар Ҳиндистон ва Покистон ўртасида музокаралар бўлса, у фақат терроризм ва Покистон томонидан босиб олинган Кашмир бўйича ўтказилади. Ҳиндистоннинг позицияси аниқ: террор, савдо ва музокаралар бир вақтда давом этолмайди. Покистон армияси ва ҳукумати терроризмнинг гуллаб-яшнашига йўл қўйса, бир кун келиб Покистон ҳам йўқ бўлади. Агар Покистон шафқатни истаса, террор инфратузилмасини йўқ қилиши керак. Биз террорчилар таъсири остида бўлган ҳукумат ва террорчиларнинг раҳнамолари ўртасида фарқ қилмаймиз», деди Моди.
Шу билан бирга, Покистоннинг сўнгги баёнотлари томонларнинг муросасиз позицияларини давом эттириб, улар ўртасидаги мулоқотни имконсиз қилишини кўрсатмоқда.
Покистон мудофаа вазири Хаважа Асиф ўз мамлакатини терроризмнинг манбаси эмас, балки қурбони деб билишини айтди.
«Ҳиндистон билан муносабатларимизда учта асосий масала бор: Кашмир, терроризм ва сув. Муаммолар сўнгги 76 йил давомида мавжуд. Покистон терроризмнинг энг катта қурбони ва бу муаммони ҳал қилиш керак, шунингдек, Покистон ва Ҳиндистон бир-бири билан уч марта урушган Кашмир муаммоси. Бу ҳудуд масаласи Покистон-Ҳиндистон музокаралари кун тартибига киритилиши керак», деди вазир.
Асосан мусулмонлар яшайдиган Кашмирга эгалик масаласи Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлардаги асосий тўсиқ бўлиб қолмоқда. 2019 йилда Ҳиндистон ҳукумати минтақадаги терактлар фонида Жамму ва Кашмир штатини тугатди ва Жамму ва Кашмир ва Ладах иттифоқ ҳудудларини ташкил қилди.
Ҳиндистонга тегишли бўлган Кашмирни даъво қилаётган Покистон бу қарорни кескин қоралади ва 1947 йилда мустақил Ҳиндистон ва Покистон ташкил этилганидан бери давом этиб келаётган «Ҳиндистон ишғолига» қарши курашни давом эттиришга ваъда берди.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Суриядаги янги уруш. Дурузлар ва бадавийлар можаросида воқеалар ривожи
Жаҳон | 20:26
-
Қамоқдан озод этилганларга бир марталик нафақа бериш тартиби белгиланди
Ўзбекистон | 20:25
-
Uzcard ва “Элкарт” Ўзбекистон ва Қирғизистонни трансчегаравий пул ўтказмалари хизмати билан боғлади
Жамият | 20:00
-
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида етказилган зарар 600 млрд сўмдан ошди
Ўзбекистон | 19:58
Мавзуга оид

21:35 / 15.07.2025
114 ёшли марафончи машина тагида ҳалок бўлди

19:30 / 13.07.2025
Air India Boeing 787 ҳалокати бўйича дастлабки ҳисоботни эълон қилди

10:56 / 12.07.2025
Ўзбекистон ва Покистон мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик ўрнатяпти

22:37 / 11.07.2025