Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқароларни АҚШга ноқонуний йўллар билан юборишга уринган шахслар ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати томонидан фуқароларни АҚШга ноқонуний йўллар билан юборишга уринган маҳаллий ҳамда хорижий фуқароларнинг ҳаракатлари бартараф этилди.

Фото: ДХХ
ДХХ томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро ҳорижий фуқаронинг ишончига кириб, уни ва 4 нафар оила аъзоларини ҳар бирини 30 минг АҚШ долларидан, жами 150 минг АҚШ доллари эвазига Туркия давлати орқали АҚШга ишлаш учун юборишини айтган. Сўнгра, виза ҳужжатларини мансабдор танишлари орқали тайёрлаб бериши учун олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Навбатдаги ҳолатда, пойтахтда вақтинча истиқомат қилиб келаётган хорижий фуқаро бошқа чет эт фуқаросининг ишончига кириб, унга Буюк Британия сохта фуқаролик паспортларини тайёрлатиб бериш имконияти борлигини айтган. Сўнгра, мазкур сохта паспортлар ёрдамида АҚШга Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари орқали уларни жўнатиб юбориши эвазига жами 25 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу фуқаро олдиндан 12 500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан қалбаки паспорт ва ID-карталар ҳам ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳар иккала ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Республикада мойли экинларни етиштириш ривожлантирилади
Иқтисодиёт | 15:09
-
Фарғонадаги иссиқлик тармоқлари Франция кўмагида янгиланади
Жамият | 15:07
-
«Ўзбекфилм» биноси яқинида кучли ёнғин чиқди (видео)
Ўзбекистон | 15:07
-
ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати кубоги асл нусхасини Трампга қолдирди
Жаҳон | 15:03
Мавзуга оид

15:16
ЕИ АҚШга қарши 72 млрд евролик жавоб божларини тайёрлади

15:03
ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати кубоги асл нусхасини Трампга қолдирди

13:00
АҚШ Россияга қарши божлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини музлатиб қўйди

09:39