Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тутанхамон хазинасининг бир қисми янги музейга кўчирилди
Гизадаги Катта Миср музейига олиб келинган коллекция орасида Тутанхамоннинг тахти, шунингдек, олтиндан ясалган заргарлик буюмлари ва маржонлар мавжуд.

Фото: РИА Новости
Фиръавн Тутанхамон хазиналари коллекциясининг бир қисми янги музейга кўчирилди. Бу ҳақда Миср Туризм вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 163 та артефакт Гизадаги Катта Миср музейига етказилган бўлиб, унинг расмий очилик маросими 3 июл санасига режалаштирилган.
Туризм вазири Шариф Фатҳининг сўзларига кўра, Тутанхамоннинг «олтин коллекцияси»даги экспонатларнинг бир қисми музейнинг расмий очилишига сўнгги тайёргарликлар доирасида олиб келинган. Шунингдек, у ерга бошқа артефактлар ҳам келтирилиши кутилмоқда.
Экспонатлар орасида Тутанхамоннинг тахти, шунингдек, олтиндан ясалган заргарлик буюмлари ва маржонлар мавжуд. Тутанхамон қабри 1922 йилда Луксордаги Подшоҳлар водийсида қазиш ишлари чоғида британиялик археолог Говард Картер томонидан топилган.
Кейинчалик ушбу коллекция, жумладан, олтин ниқоб ҳам, Қоҳирада жойлашган Таҳрир майдонидаги Миср музейида намойиш этилган. Гизада қурилаётган янги музейда эса Тутанхамон хазиналари учун алоҳида зал ажратилади. Миср ҳукумати янги музейни «дунёга туҳфа» деб атамоқда ва очилиш маросимига давлат раҳбарларини таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, феврал ойида Буюк Британия ва Миср археологлари Фива қабристонида милоддан аввалги 1500 йиллар атрофида Қадимги Мисрда ҳукмронлик қилган фиръавн Тутмос ИИ қабрини топгани тўғрисида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Исроил - ҲАМАС музокараларидан чиқди
Жаҳон | 00:46
-
Сунъий интеллект олимларга Қадимги Рим тарихидаги бўшлиқларни тўлдиришга ёрдам беради
Фан-техника | 23:45 / 24.07.2025
-
Залужний Россияга қарши уруш 2034 йилгача давом этишини башорат қилди
Жаҳон | 22:53 / 24.07.2025
-
Тошкентда волейбол бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди
Спорт | 22:49 / 24.07.2025
Мавзуга оид

15:47 / 24.07.2025
Миср Ўзбекистонда дорилар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиради

09:25 / 11.07.2025
Ўзбекистон ва Миср серҳосил картошка навларини етиштиришни бошлайди

09:03 / 03.07.2025
Ўзбекистон ва Миср Султон Сайфиддин Қутуз ҳақида филм яратиши мумкин

14:11 / 22.06.2025