Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Германия сиёсатчилари Бокуда махфий тарзда учрашган
ARD телеканали ва Die Zeit газетаси хабар беришича, бу уруш бошланганидан кейин ёпилган Россия-Германия лойиҳаси - «Петербург мулоқоти» муҳокама қилинган учинчи учрашувдир.

Фото: AP
Бокуда Россия ва Германия сиёсатчиларининг махфий учрашуви бўлиб ўтди, у ерда, эҳтимол, «Петербург мулоқоти»нинг келажаги муҳокама қилинди — у Украинада Россия уруши бошланганидан кейин расман ўз фаолиятини тўхтатган форум. Бу ҳақда 8 май, пайшанба куни Германиянинг ARD жамоат телеканали ва Die Zeit газетаси хабар берди.
Германия Социал-демократик партиясининг ташқи сиёсат бўйича эксперти Ралф Штегнер, федерал канцлер идораси собиқ раҳбари Роналд Пофалла, Шимолий Рейн-Вестфалия ҳукуматида федерал ва Европа ишлари бўйича собиқ вазир, христиан-демократ Стефан Холтофф-Пфёртнер, шунингдек, "Петербург мулоқоти"нинг собиқ ижрочи директори Мартин Хоффман Озарбойжон пойтахтига келди.
Уларнинг ҳеч бири учрашувда иштирок этганини инкор этмади ва у шахсий хусусиятга эга эканлигини ҳамда ҳеч қандай давлат органи томонидан буюртма берилмагани ва молиялаштирилмаганлигини таъкидлади. Германия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам «учрашувлар федерал ҳукумат томонидан ўтказилмагани ёки режалаштирилмагани»ни билдирди. Бундан ташқари, ОАВ хабарларига кўра, аввалроқ ЕХҲТ бош котиби лавозимини эгаллаган швейцариялик дипломат Томас Гремингер Бокуда бўлган. У ҳам изоҳ беришдан бош тортди.
Учрашувда Россия томонидан Россиянинг собиқ бош вазири, «Газпром» кузатув кенгаши раиси Виктор Зубков иштирок этди. Зубков узоқ вақт давомида Россия томонидан "Петербург мулоқоти"ни бошқарган. Унга Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари кенгаши раҳбари Валерий Фадеев ҳамроҳлик қилди. Бу камида учинчи учрашувдир. Шунга ўхшаш таркибдаги делегациялар 2024 йилда икки марта Бокуда учрашган.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Гурбангули Бердимуҳамедов аэропортнинг учиш-қўниш йўлагини спорткарда синовдан ўтказди
Жаҳон | 21:20
-
Дунёда яна бир уруш – Таиланд ва Камбоджа ўртасида
Жаҳон | 21:18
-
Самарқанд шаҳрининг ёши 3 минг йил деб қайта баҳоланади
Ўзбекистон | 21:17
-
Ўзбекистонда заҳарланган россиялик журналист Папернаянинг яқинлари товон пули олади
Ўзбекистон | 21:11
Мавзуга оид

14:25
Германия Зарафшон дарёси ҳавзасида замонавий суғориш тизимини жорий этади

10:16
Мерц: коалицияда Ғазо секторидаги уруш бўйича келишмовчилик йўқ

07:40
Писториус АҚШдан Patriot'ни алмаштириш бўйича мажбурият кутмоқда

14:46 / 24.07.2025