Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Астрономлар юлдузларни парчаловчи «дайди» қора туйнукни кашф этди
Мазкур «дайди» қора туйнук ёнида янада каттароқ объект — Қуёшдан 100 миллион баробар оғир фаол галактика ядроси жойлашган.

Фото: NASA
Берклидаги Калифорния университети астрономлари ноёб космик ҳодиса — галактика марказидан узоқдаги юлдузларни «ютиб юборадиган» супермассив қора туйнукни кашф этди.
AT2024tvd деб номланган ҳодиса Hubble, Chandra ва VLA телескоплари томонидан қайд этилган бўлиб, «силжиган» тўлқинли бузилиш (TDE) ҳолатига биринчи тасдиқ ҳисобланади. Унда Қуёшдан миллион баробар катта қора туйнук галактиканинг марказида эмас, балки ундан 2600 ёруғлик йили узоқликда жойлашган.
Одатда, улкан қора туйнуклар галактикалар марказида бўлади, аммо бу — истисно. У юлдузни парчалаб, 100 баравар ёрқинроқ чақнаш ҳосил қилгунга қадар зулмат қарида яшириниб келаётган эди. Кузатувлар водород, гелий ва бошқа элементлар нурланишининг кенг чизиқларини кўрсатган — бу TDE ҳолатларига хос манзара.
Мазкур «дайди» қора туйнук ёнида янада каттароқ объект — Қуёшдан 100 миллион баробар оғир фаол галактика ядроси жойлашган. Олимлар икки хил сценарийни кўриб чиқмоқда.
Биринчиси — қора туйнук бошқа объектлар билан тортишиш таъсирида галактика марказидан чиқариб юборилган. Иккинчи вариант — ушбу қора туйнук қадимда ютиб юборилган кичикроқ галактиканинг қолдиғи бўлиши мумкин.
Бу кашфиёт «дайди» улкан қора туйнуклар популяцияси мавжудлигини илк бор тасдиқлади. Энди астрономлар янги сирларни очиш умидида бундай «силжиган» TDE’ларни излашни режалаштирмоқда.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Германиядан бир ҳафта ичида иккинчи депортация рейси учиб кетди
Жаҳон | 14:46
-
Мубашшир Аҳмадга нисбатан очилган жиноят иши судга оширилди
Жамият | 14:39
-
Германия ва Франция FCAS жанговар самолёти бўйича келишмовчиликни ҳал қилмоқчи
Жаҳон | 14:06
-
🔴 LIVE: Истанбул музокараларининг 3-раунди қандай ўтди?
Жаҳон | 14:05
Мавзуга оид

00:17 / 21.12.2024
Астрономлар Сомон йўли галактикаси марказида ноёб қўшалоқ юлдуз тизимини кашф этди

15:40 / 18.12.2024
NASA астронавти ХКСдан туриб галактиканинг ноёб суратини олди

18:48 / 14.11.2024
Subaru космик телескопи ноёб ҳалқасимон галактикани аниқлади

09:43 / 03.02.2024