Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ҳаво қатновидаги коллапс 60 минг кишига таъсир қилди
Россия Мудофаа вазирлиги бир кун ичида 500 дан ортиқ Украина дронларини йўқ қилганини маълум қилди. Дрон таҳдиди туфайли 6 майдан бошлаб ҳаво қатнови чекланди, бунинг оқибатида ўн минглаб йўловчилар аэропортларда қолиб кетди.

Фото: Андрей Титов
Россиянинг бир қатор ҳудудларида учувчисиз учоқлар ҳужумлари ва аэропортларнинг ёпилиши натижасида 6 май оқшомидан буён камида 350 та рейс бекор қилинди, деб хабар берди Россия Туроператорлари ассоциацияси. Бу камида 60 000 йўловчининг, жумладан Истанбул ва Дубай орқали боғланган йўналишларда парвоз қилаётган йўловчиларнинг «режаларига таъсир кўрсатди», деб хабар берди 7 май, чоршанба куни ташкилот.
Туроператорлар ассоциациясининг таъкидлашича, аввалига учувчисиз учоқлар ҳужуми хавфи туфайли Москванинг Внуково, Жуковский ва Домодедово аэропортлари рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни тўхтатди, кейин эса Шереметевода ҳам шундай бўлди, чекловлар 7 майга ўтар кечаси кузатилди. Бундан ташқари, Сочи, Қозон, Киров ва Нижнекамск аэропортлари вақтинча ёпилди. Росавиация шунингдек, Калуга, Волгоград, Саратов, Самара, Иваново, Нижний Новгород, Ярославл ва Тамбовда ҳам худди шундай чоралар кўрилгани ҳақида хабар берди.
7 майда кун давомида йирик рейсларнинг ҳам бекор қилиниши ва кечикишлари кузатилди. Улар орасида flydubai, Turkish Airlines, AJet ва Pegasus каби хорижий авиакомпаниялар бор. Куннинг иккинчи ярмида Калуга ва Жуковский аэропортларида «Ковер» режаси жорий этилди, парвозлар учиш ва келиш вақтида кечиктирилди.
Айрим рейслар муқобил аэродромларга, жумладан Пулково, Минералние Води, Уфа, Перм, Саратов ва Қозонга йўналтирилди. Хусусан, Санкт-Петербургнинг «Пулково» аэропорти 70 дан ортиқ режадан ташқари рейсларни қабул қилди ва «учиш-қўниш операцияларининг юқори интенсивлиги шароитида» ишлади», дейилади хабарда. Оқибатда траплар етишмовчилиги сабабли ўнлаб самолётлардан иборат навбат юзага келган, шу боис улар хизмат кўрсатишни икки соатгача кутишга мажбур бўлди, деб ёзади Baza. Шу билан бирга, самолётдаги одамлар у ерда соатлаб озиқ-овқат ва сувсиз ушлаб турилганидан шикоят қилган.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саккизта давлат ЕИнинг Беларусга қарши санкциялар пакетига қўшилди
Жаҳон | 01:24
-
Жеки Чан кино санъатига қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Жамият | 00:53
-
Макрон Нетаняхунинг Ғазони босиб олиш режасини фалокат деб ҳисобламоқда
Жаҳон | 00:36
-
Хитойлик олимлар космик чиқиндиларни йўқ қилиш усулини топишди
Фан-техника | 00:18
Мавзуга оид

19:53 / 11.08.2025
Озарбойжон Украинага 2 млн долларлик ёрдам ажратди

18:16 / 11.08.2025
АҚШ вице-президенти: “Украинанинг урушини молиялаштиришдан чарчадик”

16:35 / 11.08.2025
“Катта умидлар йўқ” — сиёсатшунослар Трамп ва Путин учрашуви ҳақида

11:32 / 11.08.2025