Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«CanSat Uzbekistan-2025» мусобақасининг финал босқичидан фоторепортаж
Тошкент вилоятидаги очиқ аэродромда «CanSat Uzbekistan-2025» мусобақасининг финал босқичи ўтказилди. Мусобақада талабалар ва ўқувчилар жамоалари ўзлари яратган кичик сунъий йўлдошларни баландликка учириб, ҳаво ҳарорати, масофа ва босим назорати каби маълумотларни қабул қилиш имкониятини текширди.
3 май куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган «Янги ҳаёт» очиқ учиш аэродромида «CanSat Uzbekistan-2025» мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди.
«Ўзбеккосмос» агентлиги ташаббуси билан ўтказилаётган мусобақада 250 нафарга яқин ўқувчилар ва талабалардан ташкил топган 10 та жамоа ўзлари яратган микроспутникларни ўқув ракеталари ёрдамида баландликка учирди. Кичик сунъий йўлдошлардан ҳаво ҳарорати, масофа ва босим назорати каби бирламчи маълумотларни қабул қилиб олиш имконияти текширилди. Kun.uz мусобақа финалидан фоторепортаж тақдим қилади.
Маълум қилинишича, ушбу лойиҳа «STEAM» таълим йўналишида кадрлар тайёрлашнинг интерактив усулларидан бири бўлиб, ёшларнинг илмий ва ижодий қобилиятларини янада ривожлантириш, уларни аэрокосмик соҳага жалб қилиш, бу орқали янги авлод космик муҳандисларини етиштиришда муҳим аҳамиятга эга.
«CanSat Uzbekistan-2025» мусобақасининг ОТМлар бўйича финал босқичида», Янги Ўзбекистон университети 1-ўринни, Тошкент Ахборот технологиялари университети 2-ўринни, Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент Давлат транспорт университети жамоалари 3-ўринни қўлга киритди.
Шунингдек, мактаб ўқувчилари ўртасидаги мусобақада Sehriyo ва Al-Beruniy school мактаблари жамоалари мусобақа шоҳсупасига кўтарилди.
Ўзбеккосмос агентлигининг Kun.uz'га маълум қилишича, Бокуда бўлиб ўтган «Space Technology Conference-2025» тадбирида Ўзбекистон «CanSat» мусобақаларини Туркий давлатлар миқёсида ўтказиш ташаббусини илгари сурган. Ушбу тадбир ғолиблари халқаро миқёсдаги мусобақада қатнашиши режалаштирилган.
Расмлар муаллифи Мумтозбегим Абдумўминова
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

12:37 / 15.07.2025
Оққўрғонда Labo’га сув тўлдириб, чўмилганлар 12 суткага қамалди

11:06 / 15.07.2025
Тошкент вилоятида сифатсиз бензин сотган заправкага нисбатан чора кўрилди

18:49 / 13.07.2025
SpaceX Исроилга тегишли алоқа сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди

16:44 / 09.07.2025