Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуллар билан безатилган кичик дунё – Тошкент «Гуллар фестивали»дан фоторепортаж
Алишер Навоий кутубхонаси олдида ташкил қилинган анъанавий «Гуллар фестивали»да 2,5 миллиондан ортиқ гул, буталар ва декоратив ландшафтлардан фойдаланилди. Фестивалда гуллар билан безатилган «Мустақиллик монументи», гигант капалак ва 18 метрли самолёт каби кўплаб композициялар меҳмонларни ўзига жалб этмоқда. Kun.uz ушбу баҳорий тадбирдан фоторепортаж тайёрлади.
1–3 май кунлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан Алишер Навоий кутубхонаси олдидаги майдонда «Гуллар фестивали» бўлиб ўтмоқда. Расмийларга кўра, фестиваль доирасида ҳудудни безатиш учун 2,5 млндан ортиқ гул ва буталар, шунингдек кесилган гул ва кустарниклардан иборат декоратив ландшафтлардан фойдаланилган.
Шунингдек, фестиваль майдонида махсус равишда жойлаштирилган гул туннеллари, осма гуллар ва инсталляциялар: 10 мингга яқин дарахт ва буталар, ёзги гулли композициялар ва фото-зоналар мавжуд.
Майдонда шунингдек, гул билан безатилган «Чойнак ва пиёла» кўринишидаги композиция, марказда эса «Мустақиллик монументи» шаклидаги гуллардан ясалган композициялар ўрин олган.
Фестивалда гуллар билан безатилган динозаврлар шаклидаги элементлар, гигант капалак, рангбаранг товус, 2 та арава, классик кичик автомобиллар ва 18 метрли самолёт меҳмонларни ўзига жалб этади.
Фестиваль дастуридан концертлар, миллий ўйинлар, фольклор дастурлар ва ҳунармандларнинг миллий маҳсулотлари, нон маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ўрин олган.
Меҳмонлар учун махсус «селфи» зоналар ва гул композицияларининг орқасида фотосессиялар учун жойлар ташкил этилган.
Юнусобод тумани, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси майдонида ташкил қилинган Тошкент «Гуллар фестивали» 3 майга қадар давом этади. Кириш бепул.
Расмлар муаллифи Марварида Исроил.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

13:07 / 19.05.2022
Фото: Наманган 61-марта ўтказиладиган Гуллар фестивалига тайёрланмоқда

14:36 / 29.03.2019