Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ливерпул» «Тоттенҳем»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, АПЛ чемпионлигини қўлга киритди
«Ливерпул» Англия чемпионатининг 34-турида «Тоттенҳем»ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу «Ливерпул» тарихидаги 20-чемпионлик ҳисобланади. Мавсум аввалида «Ливерпул»нинг титул учун имконияти 5,1 фоизга баҳоланганди.

Фото: Reuters
«Ливерпул» ўз майдонида «Тоттенҳем»ни 5:1 ҳисобида мағлуб этиб, муддатидан олдин АПЛ чемпионлигини расмийлаштирди.
Муҳаммад Салоҳ АПЛдаги 185-голини киритиб, аргентиналик Серхио Агуэрони ортда қолдирган ҳолда легионерлар орасида турнирнинг энг яхши тўпурарига айланди.
Ушбу ғалаба эвазига «қизиллар» 82 очко билан чемпионликни расмийлаштирди. «Тоттенҳем» эса 37 очко билан 16-поғонада қолди. Чемпионлик учун ливерпулликлар жамоаси «Тоттенҳем»га мағлуб бўлмаслигининг ўзи кифоя эди. 2022 йилда «Ливерпул» сўнгги турга қадар чемпионлик учун курашган ва 92 очко билан иккинчи ўринни, 2024 йилда эса 82 очко билан учинчи ўринни эгаллаганди.
«Ливерпул» охирги марта 2020 йилда, Юрген Клопп вақтида чемпион бўлган. Жорий Англия чемпионлиги клуб тарихидаги 20- ва 1992 йилда ташкил топган АПЛ доирасидаги иккинчи чемпионлик ҳисобланади.
Мавсум аввалида Опта статистик платформ суперкомпютери «Ливерпул»нинг чемпионлигини 5,1 фоизга баҳолаган, асосий фаворит сифатида эса «Манчестер Сити»ни (82,2 фоиз) кўрсатган эди.
АПЛ. 34-тур
Ливерпул – Тоттенҳем 5:1
Голлар: Диас 16, Макк Аллистер 24, Гакпо 34, Салоҳ 63, Удожие 69 (авт) — Соланке 12.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Марказий банкнинг банкларда текшириш ўтказиш тартиби ўзгаради
Ўзбекистон | 07:51
-
Австралия Тайван учун уруш бошланган тақдирда ўзига ҳеч қандай мажбуриятни олмайди
Жаҳон | 07:47
-
Фармацевтика агентлигининг асосий вазифалари қайта кўриб чиқилади
Ўзбекистон | 07:43
-
Лондонда Palestine Action ташкилоти тарафдорлари қўлга олинди
Жаҳон | 07:30
Мавзуга оид

13:23 / 03.07.2025
«Ливерпул» ҳужумчиси Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

11:00 / 27.05.2025
Ливерпулда машина одамларга қарата ҳайдалгани теракт деб ҳисобланмаяпти

00:38 / 27.05.2025
Ливерпулда ҳайдовчи машинасини футбол ишқибозлари устига ҳайдади

10:44 / 26.05.2025