Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парламентлараро иттифоқ бош котиби «Дўстлик» ордени билан тақдирланди
Мартин Чунгонг Парламентлараро иттифоқ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни изчил ривожлантириш ва чуқурлаштириш борасидаги кўп йиллик самарали фаолияти учун мукофотланди.

Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Пуквареке Чунгонг Ўзбекистоннинг «Дўстлик» ордени билан мукофотланди. Бу ҳақда президент фармони эълон қилинди.
«Ўзбекистон Республикаси ва Парламентлараро иттифоқ ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни изчил ривожлантириш ва чуқурлаштириш борасидаги кўп йиллик самарали фаолияти, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги устувор қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш, парламент дипломатияси ҳамда минтақалараро алоқаларни, очиқ ва конструктив сиёсий мулоқотни илгари суришга бевосита қўшган катта ҳиссаси, шунингдек, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини дунё миқёсида кўтаришдаги амалий саъй-ҳаракатлари учун Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Мартин Пуквареке Чунгонг Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин», дейилади фармонда.
Мартин Пуквареке Чунгонг — камерунлик сиёсатчи ва дипломат бўлиб, 2014 йил 1 июлдан буён Халқаро парламентлараро иттифоқ (ХПИ) бош котиби лавозимини эгаллаб келмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни ушбу нуфузли тузилма раиси Тулия Эксон ва бош котиби Мартин Чунгонг делегациясини қабул қилди. Учрашув якунида Ўзбекистон раҳбари ҳамкорликни ривожлантириш ва парламент дипломатиясини самарали илгари суришга қўшган катта ҳиссаси учун Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонгни «Дўстлик» ордени билан тақдирлади.
Ўзбекистон 2017 йилда ХПИ фаолиятидаги иштирокини қайта тиклади ва бугунги кунда унинг ижро этувчи тузилмаларида тўлақонли қатнашмоқда.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саккизта давлат ЕИнинг Беларусга қарши санкциялар пакетига қўшилди
Жаҳон | 01:24
-
Жеки Чан кино санъатига қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Жамият | 00:53
-
Макрон Нетаняхунинг Ғазони босиб олиш режасини фалокат деб ҳисобламоқда
Жаҳон | 00:36
-
Хитойлик олимлар космик чиқиндиларни йўқ қилиш усулини топишди
Фан-техника | 00:18
Мавзуга оид

23:35 / 21.07.2025
Президент энергия таъминоти узлуксизлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берди

18:33 / 10.07.2025
Бу йил Тошкент шаҳрига 8 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади

16:53 / 09.07.2025
Барча ташкилот ва маҳаллалардаги асоссиз қўйилган тақиқловчи белгиларни олиб ташлаш топширилди

16:33 / 09.07.2025