Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби ёрдамчиси билан учрашди
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва БМТ Тараққиёт дастури ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева 5 апрель куни БМТ Бош котиби ёрдамчиси, БМТ Тараққиёт дастурининг Европа ва МДҲ бўйича минтақавий бюроси директори Ивана Живкович билан учрашди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва БМТ ТД ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди, хусусан, Қорақалпоғистон ва Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
«Ёшлар, соғлиқни сақлаш, маданият ва барқарор туризмни тараққий эттириш билан боғлиқ масалалар — ижобий ва узоқ муддатли ўзгаришлар учун асос яратиши мумкин бўлган муҳим йўналишлар юзасидан батафсил фикр алмашдик. Биз жамоатчиликни, айниқса, ёш авлодни уларнинг ғайрати, ижодкорлиги ва янгиликларга интилишидан келиб чиқиб, тараққиёт жараёнига жалб этишга интиламиз. Қарашларимиз БМТ ТД мақсадларига тўғри келишидан, ҳамоҳанг эканидан хурсандман, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз орқали ғояларни жойларда одамларга сезиларли фойда келтирадиган реал лойиҳаларга айлантиришимиз мумкинлигига ишонаман», деди Саида Мирзиёева.
Мавзуга оид

22:25 / 02.05.2025
Саида Мирзиёева АҚШ Мустақиллиги куни муносабати билан ташкил этилган қабулда иштирок этди

22:33 / 01.05.2025
Саида Мирзиёева Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» нуфузли мукофотининг халқаро ҳакамлар ҳайъати таркибига киритилди

21:18 / 30.04.2025
БМТ Ўзбекистон ташаббуси билан 29 апрелни Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни деб эълон қилди

11:55 / 30.04.2025