Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
АҚШнинг энг йирик рақиби бўлмиш Хитой Доналд Трампнинг тариф урушига АҚШ товарларини Хитойга етказиб беришга худди шу каби божлар жорий этиш билан жавоб қайтарди.

Фото: Reuters
Трамп 2 апрел куни бутун дунёга савдо уруши эълон қилганида АҚШга Хитой импортига 34 фоизлик қўшимча божлар киритганди. Президент божлар кучга киришини бир ҳафтага кечиктирди ва барча мамлакатларга музокаралар олиб боришни таклиф қилиб, «феноменал» ён босганларга енгиллик бўлишига ваъда берди.
Хитой Трампнинг ҳужумини қоралади ва бошқа мамлакатларни жаҳон савдоси эркинлигини ҳимоя қилишга чақирди. Орадан икки кун ўтиб, жума куни Хитой молия вазирлиги худди шу миқдорда – 34 фоизлик қўшимча божлар киритаётганини эълон қилди.
Хитой бир вақтнинг ўзида Жаҳон савдо ташкилотига шикоят қилди, бироқ унда низоларни ҳал қилиш механизми кўп йиллардан бери ишламаяпти, чунки АҚШ ЖСТни Хитой экспансиясининг ўтказгичи деб ҳисоблайди ва апелляция органи ишини тўхтатиб қўйган.
Хитой Трампнинг тарифлар сиёсатининг асосий объектидир, чунки бу Америкага товар экспорт қилувчи етакчи давлатдир. АҚШ Хитой билан улкан савдо тақчиллигига эга ва Трамп биринчи президентлик муддатидаёқ асосий иқтисодий ва ҳарбий рақиби билан савдо урушини олиб борганди.
Биринчи уруш катта муваффақият келтирмади ва Трамп 2025 йил январ ойида Оқ уйга қайтиши биланоқ иккинчисини бошлади. У янги божларни жорий қилди ва 2 апрелда эълон қилинган қўшимчалардан сўнг, Хитой товарларини АҚШга олиб кириш учун умумий солиқ 54 фоизгача ошади.
Бундан ташқари, 2 май куни Трамп Хитой товарларига янги зарба беришни режалаштирган.
Шу санадан бошлаб у интернет-дўконлар учун АҚШга солиқлар ва божхона текширувларисиз 800 доллардан арзонроқ пакетларни жўнатиш имконини берувчи истиснони бекор қилади. Ўтган йилнинг ўзида америкаликлар 1,5 миллиардга яқин шундай жўнатмаларни қабул қилишган. Имтиёз бекор қилиниши биринчи навбатда хитойликларнинг Shein ва Temu каби чакана сотувчиларга таъсир қилади.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Челси» финалда даҳшатли «ПСЖ»ни йирик ҳисобда енгди
Спорт | 02:13
-
Янник Синнер Алкарасни мағлуб этди ва биринчи марта Уимблдон ғолибига айланди
Спорт | 00:44
-
Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқхонадан қочиб кетди
Жаҳон | 23:47 / 13.07.2025
-
Нигерия собиқ президенти Муҳаммад Бухорий вафот этди
Жаҳон | 23:01 / 13.07.2025
Мавзуга оид

12:59 / 13.07.2025
Трамп ўзининг Украинага илк ҳарбий ёрдамини тайёрламоқда

18:13 / 12.07.2025
Трамп 1 августдан Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож жорий қилди

08:17 / 12.07.2025
Трамп мис импортига 50 фоизлик божлар қачон жорий этилишини айтди

19:55 / 11.07.2025