ОПEК+ мамлакатлари нефт қазиб олиш ҳажми рекорд даражада ошишини эълон қилди
ОПEК+ асосий аъзолари беш йил ичида нефт қазиб олиш ҳажмини рекорд миқдорда оширади. Шу фонда Brent нефтининг нархи бир баррел учун 70 доллардан пастга тушиб кетди.

Фото: Maneesh Bakshi/AP Photo/picture alliance
АҚШ президенти Доналд Трамп босими остида ОПEК+ картелига кирувчи 23 та давлат, жумладан, Россия нефт қазиб олиш тезлигини кескин ошириш нияти ҳақида маълум қилди. Бу борадаги баёнот 3 апрел, пайшанба куни берилди. Май ойидан бошлаб ОПEК+ асосий аъзолари, жумладан Саудия Арабистони, Россия, Бирлашган Араб Амирликлари, Кувайт ва Ироқ нефт етказиб беришни кунига 411 минг баррелга кўпайтиради, бу 2020 йилдан бери рекорд кўрсаткичдир.
Ҳозиргача бозорга ҳар куни бор-йўғи 138 минг баррел қўшилиши режалаштирилган эди, яъни уч баробар камроқ. Умуман олганда, қазиб олишнинг ўсиши кунига 2,2 миллион баррелни ташкил қилиши керак — бу Норвегия (кунига 2 миллион баррел), Мексика ёки Қозоғистон (ҳар бири 1,9 миллион баррел) каби мамлакатлардаги нефт қазиб олиш билан таққосланадиган кўрсаткич.
ОПEК ушбу доимий ўсиш ўзгарувчан шароитларга қараб тўхтатилиши ёки бекор қилиниши мумкинлигини эслатди, мослашувчанлик аъзо мамлакатларга илгари камайтирилмаган ҳажмларни қоплашни тезлаштиришга имкон беради. Саккизта давлатнинг навбатдаги йиғилиши 5 май куни июн ойидан бошлаб қазиб олиш квоталарини муҳокама қилиш учун режалаштирилган бўлиб, иштирокчилар ҳар ой бозор шароитлари, мувофиқлик ва компенсацияларни кўриб чиқиш ниятида. Янги режага кўра, Россиянинг май ойидаги квотаси суткалик 9,083 миллион баррелни, Саудия Арабистониники эса 9,2 миллион баррелни ташкил қилади.
Мавзуга оид

11:01 / 15.04.2025
БААда соҳилга нефт сизиб чиқди: туристлар ўзларини ёмон ҳис қилмоқда

10:05 / 11.04.2025
АҚШ Конгрессига Россия нефтини мусодара қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди

22:17 / 10.04.2025
Қора денгиз соҳилларидан 100 дан ортиқ ўлик делфин топилди

19:18 / 09.04.2025