Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мўйдинхўжаев ва Холдоров жаҳон кубогини чоракфиналдаёқ тарк этди
Мадияр Данияров яримфиналда ютқазиб, бронза билан кифояланди. Ҳозирча Ўзбекистон жамоасининг тўрт нафар вакили финалга чиққан, яна уч боксчи яримфинал жангларини бугун ўтказади.

31 март куни (Тошкент вақти билан 1 апрел) Бразилияда бокс бўйича жаҳон кубоги старт олди. Унда Тўлқин Қиличев бошчилигидаги Ўзбекистон жамоаси 10 та вазн тоифасида иштирок этмоқда.
Мусобақанинг дастлабки кунида Ўзбекистоннинг уч нафар вакили – Миразизбек Мирзахалилов (-55 кг), Иқболжон Холдоров (-70 кг) ва Жавоҳир Умматалиев (-80 кг) саралаш босқичида рингга кўтарилишди ҳамда мос равишда Швеция, Полша ва Италия вакилларини мағлуб этиб, чоракфиналга чиқишди.
Иккинчи кун дастурида Мадияр Данияров (-60 кг), Асилбек Жалилов (-50 кг) ва Акмалжон Исроилов (-85 кг) ҳам саралаш жангларида мос равишда Италия Қозоғистон ва Швейцария вакилларидан устун келишди.
2 апрел куни Миразизбек Мирзахалилов турнирдаги иккинчи жангини полшалик Николас Павликка қарши ўтказиб, яққол устунлик билан ғалаба қозонди ва яримфиналга йўл олди.
Иқболжон Холдоров турнирдаги иккинчи баҳсида англиялик Одел Камарага қарши баҳс олиб бориб, ҳакамларнинг қарорларига кўра мағлуб бўлди.

-65 кг вазн тоифаси вакили, Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев турнирдаги иштирокини чоракфиналдан бошлади, аммо илк жангдаёқ мезбонлар вакили Юри Рейсга ютқазди.

Жавоҳир Умматалиев эса навбатдаги рақиби, америкалик Робби Гонсалесдан ҳам устун келди.
3 апрел куни Ўзбекистоннинг учинчи вакили ҳам турнирдаги иштирокини эрта якунлади – Мадияр Данияров (-60 кг) яримфиналда бразилиялик Луиз Оливейрага ютқазди ва бронза билан кифояланишга мажбур бўлди.

Ўз навбатида, Тўрабек Ҳабибуллаев (-90 кг) ҳиндистонлик Вишални, Асилбек Жалилов (-50 кг) ҳиндистонлик Жадумани Манденгбамни, Фазлиддин Эркинбоев (-75 кг) полшалик Михал Ярлинскини, Жаҳонгир Зокиров (+90 кг) қозоғистонлик Даниял Сапарбайни мағлубиятга учратди ва финалга йўл олишди.
4 апрел куни яна 3 нафар ўзбекистонлик боксчи финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади:
-55 кг: Миразиз Мирзахалилов —Жосе Фелипе (Гватемала)
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев — Диас Молжигитов (Қозоғистон)
-85 кг: Акмалжон Исроилов — Якуб Страшевски (Полша).
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Шавкат Мирзиёев маҳалла инспектори бўлган катта лейтенантга капитан унвонини берди, фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:54 / 11.07.2025
-
«Эрталаб соат 6 да кимдир келишини кутмагандим». Улуғбек Рашидов дисквалификация қилинганига изоҳ берди
Спорт | 23:47 / 11.07.2025
-
Испанияда «Ростех» вице-президентининг ўғли ушланди. У пул ювишда гумонланмоқда
Жаҳон | 23:23 / 11.07.2025
Мавзуга оид

11:56 / 07.07.2025
Навбаҳор Ҳамидова жаҳон кубогида ғолиб чиққан илк ўзбекистонлик аёл боксчи бўлди

22:13 / 20.06.2025
Япониялик боксчи чемпионлик унвони учун жангдан сўнг хотирасини йўқотди

10:48 / 31.05.2025
Бектемир Мелиқўзиев америкалик боксчидан устун келди

09:55 / 31.05.2025