Жаҳон | 08:50 / 03.04.2025
1963
1 дақиқада ўқилади

Канада бош вазири: АҚШнинг янги божлари глобал савдони ўзгартиради 

Канада бош вазири Марк Карни АҚШнинг янги импорт тарифлари бутун жаҳон савдосини тубдан ўзгартиради, деб ҳисоблайди. Австралия ва Европа сиёсатчилари ҳам янги тўловларни танқид қилди.

Фото: AP / Thomas Padilla

Доналд Трампнинг АҚШ импортига сезиларли божлар жорий этишини эълон қилиши бутун халқаро савдо тизимини тубдан ўзгартиради. Канада бош вазири Марк Карни 2 апрел, сешанба куни шундай баҳо берди.

«Президент Трамп ҳозиргина халқаро савдо тизимини тубдан ўзгартирувчи бир қатор чора-тадбирларни эълон қилди», — деди сиёсатчи Канада телеканалларига берган изоҳида. У «тарифларга қарши жавоб чоралари билан курашишга» ваъда берди.

АҚШнинг янги тарифлари Канада ва Мексикага татбиқ этилмайди, дея маълум қилди Оқ уй. Бироқ, илгари жорий қилинган тарифлар ушбу мамлакатлар учун амал қилишда давом этмоқда. 

Бундан ташқари, Карнининг таъкидлашича, Канада иқтисодига барча автомобиллар ва эҳтиёт қисмларни Қўшма Штатларга импорт қилиш учун янги 25 фоизлик йиғим катта таъсир кўрсатади.

Мавзуга оид