Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги саммит сабаб баъзи талабаларга қисқа муддатли таътил берилади
Самарқанд шаҳрида 2 кун давомида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи расмий саммити ҳамда халқаро конференция ўтказилади. Шу муносабат билан 1-5 апрель кунлари учун ҳудуддаги жами 10 та ОТМ ва техникумларга қисқа муддатли таътил эълон қилинди. Ўқув жараёнлари 7 апрелдан қайта бошланади.
3–5 апрел кунлари Самарқанд шаҳрида «Марказий Осиё—Европа иттифоқи» саммити ўтказилади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг расмий хабарига кўра, «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» биринчи расмий саммити юқори савияда ўтказилиши ҳамда хавфсизликни таъминлаш мақсадида шаҳарда транспорт ҳаракатланишини қисқартириш ва чеклаш чоралари кўрилади.
Шу муносабат билан 1–5 апрел кунлари қуйидаги олий таълим муассасалари ҳамда улар ҳузуридаги техникум ва академик лицейларга ёзги таътил ҳисобидан қисқа муддатли ўқув таътили берилади:
1. Самарқанд давлат университети;
2. Самарқанд давлат чет тиллар институти;
3. Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти;
4. «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети;
5. Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали;
6. Самарқанд давлат тиббиёт университети;
7. Ўзбекистон-Финландия педагогика институти;
8. Самарқанд давлат тиббиёт университети академик лицейи;
9. Самарқанд давлат университети академик лицейи;
10. Абу Али ибн Сино номидаги Сиёб жамоат саломатлиги техникуми.
Ўқув жараёнлари 7 апрел, душанба кундан бошланади. Вазирликка кўра, бу олийгоҳ талабалари учун қолдирилган дарс машғулотлари ёзги таътилнинг илк кунлари ҳисобидан ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда ўтказиладиган «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити муносабати билан шаҳарга кириш йўллари вақтинчалик ёпилиши хабар қилинган.
3, 4 ва 5 апрел кунлари вилоят ҳудудидан транзит ўтувчи транспорт воситалари учун айланма ҳаракат ташкил этилади. Ҳайдовчилар учун махсус флаерлар ишлаб чиқилган бўлиб, уни QR-код ёрдамида мобил илова орқали ҳам кўриш мумкин.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хоразмда меҳнат стажи «ясаб берувчи» мутахассис ушланди
Жамият | 08:02
-
Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида иккита янги назорат-ўтказиш пункти очилди
Иқтисодиёт | 07:50
-
Эрон расмийси: Зангезур йўлаги «Трамп ёлланма аскарлари қабристони»га айланади
Жаҳон | 07:41
-
Ҳафта бошида ҳарорат 40 даражагача кўтарилади
Ўзбекистон | 07:32
Мавзуга оид

21:19 / 07.08.2025
Самарқандда ҳам ўқитувчилар мактаб таъмирлашга жалб этилди

16:26 / 05.08.2025
“Жаримани тўлашга розимиз, аммо акт йўқ” – Самарқандда ЙҲХБ ҳайдовчиларни сарсон қиляпти

11:44 / 05.08.2025
Самарқандда махсус саноат зонаси ташкил этилади

14:28 / 31.07.2025