Ўзбекистон | 10:43 / 29.03.2025
2001
1 дақиқада ўқилади

Британияда ишламоқчи бўлганлар учун таълим дастурлари амалга оширилади

Ўзбекистон элчихонасида Буюк Британиядаги Harrow, Richmond and Uxbridge College (HRUC) ҳукумат ташкилоти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Дунё

Музокаралар давомида Буюк Британияда талаб юқори бўлган жабҳаларда ўзбек мутахассисларини тайёрлаш ва уларда аниқ амалий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган қўшма таълим дастурларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Буюк Британия меҳнат бозори талабларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон фуқаролар учун мослаштирилган касбий таълим моделлари хусусида фикр алмашилди.

Талабаларга зарур кўникмаларни босқичма-босқич ўзлаштириш имконини берадиган модулли таълимни жорий этиш, меҳнат бозорининг долзарб эҳтиёжларига мослаштирилган малака ошириш ва қайта тайёрлаш дастурларини амалга ошириш, ўзбек мигрантларини иш билан таъминлашни кафолатлаш мақсадида Британия иш берувчилари билан ҳамкорлик ва устоз-шогирд тизимини интеграция қилиш имкониятларига эътибор қаратилди. 

Шунингдек, таълим курслари, амалиётлар ва кейинги ишга жойлаштиришни ўз ичига олган давлат-хусусий шериклик асосида қўшма дастурларни ташкил этиш механизмлари кўриб чиқилди.

Мавзуга оид