Намангандаги метан заправкада Damas ёниб кетди
Вилоят ФВБ ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Фото: Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси
Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Давлатобод туманидаги заправкада юз берган ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 25 март куни соат 17:58 да Давлатобод тумани «Нуробод» МФЙ Қуқумбой шоҳкўчасида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида Damas русумли автомобилда ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга асосан, ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:03 да ҳодиса жойига етиб борган ва соат 18:06 да ёнғин бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида Damas автомобили тўлиқ ёниб зарарланган.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Андижондаги заправкада автомобил газбаллони портлаб кетиши оқибатида икки киши жароҳат олгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

08:31 / 09.05.2025
Ҳудудларда қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

14:57 / 08.05.2025
Тошкентда мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди

16:46 / 05.05.2025
Сирдарёда 28 нафар болани олиб кетаётган Damas ҳайдовчисига чора кўрилди

17:00 / 03.05.2025