Ўзбекистон ва Баҳрайн талабалар алмашинуви дастурларини йўлга қўяди
Ўзбекистон ва Баҳрайн ўртасида олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик жадаллаштирилади.

Фото: "Дунё" АА
Манама шаҳрида Тошкент давлат шарқшунослик университети делегацияси ҳамда Кўрфаз минтақасининг энг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири – Баҳрайн университети раҳбарияти ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси маълумотига кўра, учрашув чоғида биргаликда илмий лойиҳаларни амалга ошириш, таржима соҳасида ҳамкорлик қилиш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви дастурларини йўлга қўйиш ва илмий конференцияларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар икки олий таълим муассасаси ўртасидаги академик алоқаларни жадаллаштиришга қаратилган англашув меморандуми бандларини кўриб чиқдилар ва уни келгусида имзолаш бўйича келишувга эришдилар.
Мавзуга оид

12:58 / 03.05.2025
Мисрда ўзбекистонлик талабалар уюшмаси ташкил этилиши мумкин

09:45 / 29.04.2025
Ўзбекистонда 10 йилда хорижлик талабалар сони қарийб 18 баробарга ошди

17:32 / 18.04.2025
Ўзбекистоннинг Баҳрайндаги биринчи элчиси тайинланди

11:36 / 12.04.2025