Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Siemens бутун дунё бўйлаб 6000 дан ортиқ иш ўринларини қисқартиради
Siemens электромобилларни автоматлаштириш ва зарядлаш соҳасидаги иш ўринларини қисқартиради. Ўзгаришлар асосий бозорларда талабнинг пасайиши билан боғлиқ.

Фото: REUTERS/Arnd Wiegmann
Германиянинг Siemens саноат концерни бутун дунё бўйлаб ўз бўлинмаларида 6000 дан ортиқ иш ўринларини қисқартиради — бу немис иқтисодий гиганти ходимлари умумий сонининг тахминан 2 фоизини ташкил қилади. Гуруҳ 18 март, сешанба куни Германияда 2850 иш ўрни қисқартирилиши, аммо мамлакатда ишдан бўшатишлар бўлмаслиги ҳақида маълум қилди. Қарор асосий бозорлар — Хитой ва Германияда талабнинг пасайиши билан боғлиқ.
Ўзгаришлар иккита бўлинмага таъсир қилади
Қисқартиришлар биринчи навбатда корхоналар ишини автоматлаштириш бўйича ишланмалар билан шуғулланувчи ва бутун дунё бўйлаб 68 мингга яқин кишини иш билан таъминловчи Digital Industries (DI) бўлинмасига таъсир қилади. 2027 молиявий йил охирига бориб 5600 га яқин иш ўрни тугатилади, улардан 2600 таси - Германияда.
Бундан ташқари, концерн электромобилларни қувватлантириш учун аккумуляторларни ишлаб чиқарувчи бўлинма ходимлари сонини қисқартиради. Секторда 1300 дан ортиқ киши ишлайди, улардан 450 нафари, шу жумладан Германияда 250 нафари ишдан бўшатилади.
Siemens ходимларига Германияда қайта ўқиш таклиф этилади
Siemens гуруҳининг Германиядаги филиалларида 86 000 киши ишлайди. Ишнинг қисқариши натижасида зарар кўрган ходимларга қайта ўқиш ёки қўшимча таълим олиш таклиф этилади. Ишдан бўшатилганларнинг концерн доирасидаги бошқа лавозимларга ўтказилиши ҳам «муҳим рол» ўйнайди. Siemens ҳозирда Германияда 2000 га яқин ходимларни қидирмоқда.
Охирги ойларда бир нечта немис корпорациялари кенг миқёсда иш жойларини қисқартириши ҳақида эълон қилди: Volkswagen автомобил ишлаб чиқарувчиси, SAP энг йирик немис дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиси, автомобилсозлик саноати учун асосий компонентлар етказиб берувчи Bosch, почта концерни Deutsche Post ва бошқалар. 17 март куни Audi компанияси 2029 йилга бориб 7500 та иш жойини қисқартиришини эълон қилди.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кўрган зараримизни ким қоплайди? – Уч қаҳрамондаги талафотдан репортаж
Жамият | 15:01
-
Австралия ҳам Фаластинни тан олмоқчи
Жаҳон | 14:24
-
Ўзбекистон қурғоқчиликни бартараф қилиш учун Қозоғистонга сув юборади
Иқтисодиёт | 13:59
-
Туркияда зилзила, Тел-Авивда митинг ва келишувдан норози Эрон — кун дайжести
Жаҳон | 13:26
Мавзуга оид

11:42 / 07.08.2025
Тошкент вилоятида Латвияга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

11:00 / 07.08.2025
Хорижга виза олиш ва ишга жўнатишни ваъда қилган фирма одамларни алдаб кетгани айтилмоқда

14:59 / 30.07.2025
Аёлларни иш билан таъминлаш бўйича ижтимоий лойиҳалар молиялаштирилади

15:33 / 23.07.2025