Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Перуда пул ўғирлаган маймун полиция томонидан қўлга олинди
Маймун пулларни томлар, дарахтлар ва ҳатто электр симларига сочиб ташлаган.

Фото: AP
Перуда полиция бир нечта уйга зарар етказган ғайриоддий қоидабузарни қўлга олди. Ходимлар тартибсизлик қилиб, пул ўғирлаган қочқин маймунни ушлади. Бу ҳақда Перу ўрмон хўжалиги ва ёввойи табиат миллий хизмати хабар берди.
Ика шаҳри аҳолиси полицияга мурожаат қилиб, томлар, дарахтлар ва ҳатто электр симларида сочилиб ётган пулларни кўрганини хабар қилишган. Кейин маълум бўлишича, ўғрилик ва тартибсизликларни эгасидан қочиб кетган уй маймуни содир этган.
Гумонланувчи маймун (қора бошли эркак капутсин) бир нечта уйга кириб, хоналарни остин-устун қилган. Охир-оқибат “жиноятчи” қўлга олиниб, дарахтдан туширилди.
Воқеани ўрганиш давомида расмийлар жонивор маҳаллий эмаслигини, балки Амазония ҳудудларида кенг тарқалган турга мансублигини аниқлади. Маймуннинг белидаги арқон излари унинг уйда боқилганидан далолат берарди.
Расмийларнинг айтишича, ҳайвон ҳаддан ташқари қўлга ўрганиб қолгани туфайли полиция уни ёввойи табиатга қўйиб юборишга журъат этмаган. Ҳозирда маймун Ика шаҳридаги маҳаллий ҳайвонот боғида сақланмоқда. Жонивор у ерда қоладими ёки бошқа қўриқхонага кўчириладими, ҳозирча номаълум.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Марснинг Ердаги энг катта парчаси 5,3 миллион долларга сотилди
Жаҳон | 22:00
-
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57
-
“Вагнер”га ёлланган ўзбекистонлик жиноий жазога тортилди
Жамият | 21:37
-
Трамп Coca-Cola рецептини ўзгартиришни талаб қилди, компания бунга рози
Иқтисодиёт | 21:30
Мавзуга оид

10:36 / 12.07.2025
Россияда полицияга ушланганларни урушга жўнатгани учун пул тўланяпти

18:29 / 08.07.2025
Мексикада тонналаб олтин ва кумуш ортилган юк машинаси ўғирланди

18:26 / 08.07.2025
«Тур де Франс» велопойгасида ўғирланган велосипедлар Россияда сотувга чиқди

20:44 / 04.07.2025