Давлат идораларидаги тўғридан тўғри харидларни 2 карра қисқартириш топширилди
Келгусида давлат идораларининг харидларида мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган транспорт ва мебелга устуворлик бериш зарурлиги қайд этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида коррупцияга қарши курашиш масаласига бағишланган йиғилишда манфаатлар тўқнашуви, қиммат нархда товар сотиб олиш ёки хизмат кўрсатиш асосан давлат харидларида кузатилаётгани кўрсатиб ўтилди.
«Умуман, тўғридан тўғри сотиб олса бўладиган 50 дан ортиқ товар ва хизмат турлари бор. Лекин бирорта раҳбар буни рўйхатдан чиқарайлик, ҳамма танлов қилиб олсин, нарх арзон бўлади, деган таклифни билдирмади», деган давлат раҳбари.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатасига парламентнинг бюджетга масъул қўмиталари билан биргаликда тўғридан тўғри харидларни 2 карра қисқартириш топширилди. Йил якунигача сунъий интеллект ёрдамида давлат харидларида қонунга зид ҳолатларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича электрон тизимни ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, бу борада Эксперт комиссияси тузилади. Ушбу комиссия илғор тажриба асосида давлат харидларида товарларнинг ўртача бозор нархлари кўриниб турадиган электрон платформа яратиб, ундаги маълумот янгиланиб турадиган тизим қилади.
Бунда, давлат харидларида сотиб олинадиган товар ва хизматлар нархи ўртача бозор нархидан кўпи билан 20 фоиздан ошмаслиги шарт. Ушбу талабни бузганлик учун қонун билан жавобгарлик ва жарималар жорий қилинади.
Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига олинаётган товарларни ҳам тартибга солиш вақти келгани таъкидланди. Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағ ҳисобидан асосий воситаларни харид қилиш бўйича талаблар кучайтирилиши белгиланди.
Давлат идораларида хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, миллий автомобил ва миллий мебелга ўтиш зарурлиги қайд этилди.
Йирик лойиҳаларни юқори даражадаги коррупцияга қарши стандартлардан келиб чиқиб баҳолаш лозимлиги таъкидланди.
Мутасаддиларга бундай инвестиция лойиҳаларида халқаро коррупцияга қарши стандартларни жорий этиш, йирик аукцион шартларини рақобатдошлик экспертизасидан ўтказишни йўлга қўйиш топширилди.
Шунингдек, “Шаффоф қурилиш” платформаси қамрови оширилиши, халқаро ташкилотлар лойиҳаларига ҳам босқичма-босқич жорий қилиниши белгиланди.
Бу ишлар халқаро молия ташкилотлари иштирокидаги қурилишларда субпудратчиларни ёллаш ва 1 миллион долларгача бўлган лойиҳалардан бошланади.
Мавзуга оид

21:18 / 07.03.2025
Шавкат Мирзиёев Тадбиркор аёллар кенгашини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди

20:41 / 07.03.2025
Ҳар йили камида 200 нафар қиз дунёнинг нуфузли олийгоҳларига ўқишга юборилади

20:29 / 07.03.2025
Шавкат Мирзиёев: Уй-рўзғор ишларидан ортиб, таълим олаётган хотин-қизлар замонамизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари

19:13 / 07.03.2025