Тошкент шаҳридаги айрим автобус йўналишларига ўзгартириш киритилади
Йўловчи оқими ва фуқаролар мурожаатлари инобатга олинган ҳолда йўналишлар тартибга солинади.

2025 йил 5 мартдан бошлаб, йўловчи оқими ва фуқаролар мурожаатларини инобатга олган ҳолда айрим автобус йўналишларига ўзгартиришлар киритилади, деб хабар берди Транспорт вазирлиги.
Жумладан,
- 29-сонли “Ҳувайдо маҳалласи – Пахтакор метроси” — Беруний ва Ал-Хоразмий кўчалари кесишмасидан чапга бурилиб ҳаракатланади;
- 120-сонли “Чорсу метроси – Гулистон маҳалласи” — Чорсу метросидан Гулистон маҳалласига боришда ва қайтишда А.Навоий кўчаси орқали ҳаракатланади;
- 105-сонли “Сергели қўрғони – Чилонзор буюм бозори” — Хонобод кўчасидан ҳаракатланади, Улгуржи бозорига кирмайди;
- 117-сонли “Тошкент қувур заводи – Фуд Сити” — Тошкент қувур заводидан келишда Улгуржи бозори орқали ҳаракатланади;
- 154-сонли “Бобур маҳалласи – Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси” — Бобур маҳалласидан ТҲАЙ ва Янги Сергели кўчалари орқали ҳаракатланади;
- 87-сонли “Ал-Хоразмий мавзеси – Қорақамиш 2/4 мавзеси” — Гулистон, Пойгоҳ, Қурилиш, Қовунчи кўчалари орқали Чилонзор 30-даҳаси бекатигача ҳаракатланади.
- 17Т-сонли “Бекобод мавзеси – Чилонзор буюм бозори” — Чилонзор буюм бозоридан келишда Бешқайрағоч, Бекобод, Истироҳат кўчалари орқали ҳаракатланади;
- 99-сонли “Сувсоз мавзеси – Фарҳод бозори” — Сувсоз мавзесидан келишда Кичик ҳалқа йўли, Лутфий ва Фарҳод кўчалари орқали ҳаракатланади.
- 12-сонли “Қўйлиқ деҳқон бозори – Қушбеги мавзеси” — Қушбеги мавзесидан Кичик ҳалқа йўли ва Бобур кўчалари орқали Халқаро Аэропорт-2 бекатигача ҳаракатланади.
- 174-сонли “Авиасозлар АШБ – Жумабозор қўрғони” — Жумабозор АШБдан Жумабозор қўрғони бекатигача узайтирилади.
Мавзуга оид

14:56
Тошкентда “закладка” билан шуғулланган талаба 12 йилга қамалди

22:14 / 05.05.2025
Қўйлиқдан репортаж: бозор ташқарисидаги ноқонуний деб топилган дўконлар бузилмоқда

20:16 / 05.05.2025
Тошкент шаҳри ва вилоятида тўртта шер ноқонуний боқиб келингани аниқланди

16:57 / 05.05.2025