Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕК раҳбари Европани қайта қуроллантириш режасини тақдим этишга ваъда берди
Лондонда Украина бўйича ўтказилган саммитдан кейин Урсула фон дер Ляйен мудофаа харажатларини ошириш муҳимлиги ҳақида гапирди.

Фото: Flickr
Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен Европа давлатларини қайта қуроллантиришга чақирди ва яқин кунларда бу бўйича тегишли режани тақдим этишга ваъда берди. Сиёсатчи ушбу таклифни Украина бўйича Лондонда ўтказилган саммитдан кейин маълум қилди.
У Европа давлатлари етакчилари билан ўтказилган музокараларни «яхши ва очиқ мунозара», деб атади. Фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, Украинага ўз иқтисодиёти ва армиясини қўллаб-қувватлаш учун «кенг қамровли хавфсизлик кафолати» керак.
«Биз зудлик билан Европани қайта қуроллантиришимиз лозим. Узоқ даврдан бери етарлича инвестиция киритилмаганидан кейин энди узоқ муддатга мудофаа учун сармояни ошириш жуда муҳим. Европа Иттифоқи хавфсизлиги учун бу керак. Ҳозир яшаётган геостратегик муҳитимизда биз энг ёмонига тайёр бўлишимиз ва шунинг учун мудофаани кучайтиришимиз керак».
Урсула фон дер Ляйен мудофаа харажатларини ошириш учун солиқ сиёсати ҳам ўзгариши мумкинлиги ҳақида гапирди. «ЕИ давлатлар мудофаа харажатларини кескин ошириш учун кенгроқ фиксал майдонга муҳтож», — дейди у. Еврокомиссия раисининг сўзларига кўра, 6 март куни Брюсселда ўтказиладиган ЕИ саммитида бу борадаги тегишли режа тақдим этилади.
Шунингдек, фон дер Ляйен АҚШ билан диалог борасидаги саволга ҳам жавоб қайтарди: «Биз биргаликда демократия ва ҳужум қилиш, қўшнингни қўрқитиш ва чегарани куч билан ўзгартириш мумкин бўлмаган қонун устуворлиги принципларини ҳимоя қилишга тайёрмиз».
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саккизта давлат ЕИнинг Беларусга қарши санкциялар пакетига қўшилди
Жаҳон | 01:24
-
Жеки Чан кино санъатига қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Жамият | 00:53
-
Макрон Нетаняхунинг Ғазони босиб олиш режасини фалокат деб ҳисобламоқда
Жаҳон | 00:36
-
Хитойлик олимлар космик чиқиндиларни йўқ қилиш усулини топишди
Фан-техника | 00:18
Мавзуга оид

13:53 / 06.08.2025
Сўров: Немисларнинг аксарияти мудофаа харажатларини ошириш тарафдори

22:00 / 29.07.2025
Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети ташкил этилади

15:12 / 28.07.2025
ЕК: Киев коррупцияга қарши органлар мустақиллигини сақлаши керак

14:51 / 17.07.2025