Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кредит ажратилишини ўзига ўзи тақиқлаш назарда тутилган қонун маъқулланди
Қонун фуқаролар иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битимини расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган.
Сенатнинг ялпи мажлисида «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига кредит соҳасидаги муносабатларни янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун кўриб чиқилди ва маъқулланди.
Қонунга жисмоний шахслар билан кредит битимларини тузишга тақиқ белгилаш ва уни олиб ташлашга бўлган ҳуқуқлар, уларни кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестрига киритишнинг тартиби ва шартлари, шунингдек, кредит ахборотидан фойдаланувчиларнинг белгиланган тақиқни бузган ҳолда кредит битими тузганлиги учун жавобгарлик белгиланилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Қонунда фирибгарлик йўли билан фуқароларнинг хабарисиз кредит маблағларини уларнинг номига расмийлаштириш ва мазкур кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган механизмини яратишга оид ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш назарда тутилган.
Шунингдек, қонунда фуқаронинг кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестрида мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги, тақиқлаш (тақиқни бекор қилиш) тўғрисидаги аризанинг ҳолати ҳақида ахборот олиш ҳамда беришда кредит бюроларига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятлар, уларга нисбатан қўлланадиган чоралар ва санкциялар ҳам акс эттирилмоқда.
Қонуннинг қабул қилиниши фуқаролар иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битимини расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида кредит бюросига ариза киритиш орқали фуқаро билан кредит битимини тузишни тақиқлаш имконини беради.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади, Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
14 июлда ўтган тест синови натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон | 23:48 / 15.07.2025
-
Трамп Зеленский Москвага ҳужум қилмаслиги кераклигини айтди
Жаҳон | 23:36 / 15.07.2025
-
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди
Фан-техника | 23:22 / 15.07.2025
Мавзуга оид

20:19 / 15.07.2025
Тошкентда кўп қаватли уй қуриш билан шуғулланган МЧЖ фуқароларни чув туширди

12:22 / 15.07.2025
Тошкентда магистратурага кириш учун сертификат олиб беришни ваъда қилганлар ушланди

20:37 / 14.07.2025
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда

17:42 / 08.07.2025