Украинада 18 ёшдан бошлаб кўнгиллиларга шартнома имзолашга рухсат берилди
Украина мудофаа вазири Умеров 18-24 ёшдаги кўнгиллилар учун Украина мудофаа кучларида хизмат қилиш учун вазирлар маҳкамаси томонидан тасдиқланган бир йиллик шартномани тақдим этди.

Фото: iStock
Украина вазирлар маҳкамаси мамлакат мудофаа кучларида хизмат қилиш истагида бўлган 18-24 ёшли кўнгиллилар учун бир йиллик шартномани тасдиқлади. Бу ҳақда мудофаа вазири Рустем Умеров 11 феврал, сешанба куни кечқурун Facebookʼда маълум қилди. "Биз армияни кадрлар билан таъминлашнинг замон талабларига жавоб берадиган янги тизимини яратмоқдамиз", деди у.
Таъкидланишича, 18 ёшдан 24 ёшгача бўлган кўнгиллилар учун бир йил муддатга тузилган шартномада ҳарбий қисмда бошланғич умумий ҳарбий тайёргарлик, касбий тайёргарлик ва мослашиш курсидан ўтиш кўзда тутилган.
Кўнгиллиларга 1 миллион гривна (23 минг евро) «бир марталик моддий ёрдам» сифатида тўланади, жумладан: шартнома имзолангандан кейин 200 000 гривна, ўқув машғулотларини тугатгандан кейин 300 000 гривна ва ҳарбий қисмлар рўйхатидан чиқарилган кунида 500 000 гривна. Шунингдек, 120 000 гривнагача бўлган «ойлик нақд пуллар», хизматни тугатгандан сўнг 0 фоизда ипотека олиш имконияти ва бир қатор ижтимоий кафолатлар тақдим этилади.
Украинада Мудофаа вазирлиги раҳбари Умеровга нисбатан иш очилди
Украина Коррупцияга қарши кураш миллий бюроси (НАБУ) Мудофаа вазири Рустем Умеров содир этган бўлиши мумкин бўлган жиноят бўйича Украина Коррупцияга қарши кураш маркази (ЦПК) баёноти асосида иш юритувини рўйхатга олди. Бу ҳақда 27 январ куни ЦПК Telegram-каналида хабар берилди.
Украина Мудофаа вазирлиги раҳбари мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда гумонланмоқда. Ушбу модда уч йилдан олти йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.
ЦПК маълумотларига кўра, 24 январ куни Умеров Мудофаа харидлари агентлиги (АОЗ) Кузатув кенгашининг АОЗ директори Марина Безрукова билан шартномани бир йилга узайтириш ҳақидаги қарорини бажаришдан бош тортган. Вазир, шунингдек, бу қарор учун овоз берган Кузатув кенгашининг икки аъзоси – Тарас Чмут ва Юрий Жигирни ҳам ишдан бўшатди, дейилади Коррупцияга қарши кураш маркази баёнотида.
Шунингдек, мудофаа таъминот агентликларида кузатув кенгашларининг ташкил этилиши НАТОнинг ушбу тузилмаларни ташқи босимдан ҳимоя қилиш бўйича асосий тавсияси бўлганлиги таъкидланди.
Умеров Безруковани ҳарбий харидлар ва армия таъминотидаги муаммоларда айблади.
Мавзуга оид

15:40
Европа Иттифоқи Путинга Украинага ҳарбий ёрдамни икки баравар ошириш билан таҳдид қилди

13:37
Reuters: Ғарб Киевга Patriot тизимларини етказиб беришни муҳокама қилмоқда

21:14 / 05.05.2025
КХДР аскарларининг урушдаги иштироки нега яширилди-ю, нега энди тан олинди?

14:21 / 05.05.2025