АҚШ Давлат котиби Маркио Рубио G20 йиғилишида иштирок этишдан бош тортди
Рубио йиғилиш ўтказиладиган Жанубий Африкани «хусусий мулкни экспроприация қилиш»да айблади.

Фото: Reuters
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Жанубий Африкада бўлиб ўтадиган G20 йиғилишида иштирок этишдан бош тортди, деб хабар берди Reuters.
G20 ташқи ишлар вазирларининг учрашуви 20-21 феврал кунлари Йоҳаннесбург шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Рубионинг қарори Трампнинг якшанба кунги изоҳларидан кейин қабул қилингани таъкидланмоқда. АҚШ президенти далил келтирмасдан, Жанубий Африкани «ерларни мусодара қилиш» ва «айрим тоифадаги одамларга ёмон муносабатда бўлиш»да айблаган эди. Ўз навбатида Рубио Жанубий Африкани «хусусий мулкни экспроприация қилиш» ва G20 гуруҳидан «бирдамлик, тенглик ва барқарор ривожланиш»ни тарғиб қилишда фойдаланганликда айблади.
Ўтган ой ЖАР президенти Сирил Рамафоса давлатга «жамоат манфаатлари учун» ерни экспроприация қилишга рухсат берувчи қонунни имзолади. ЖАР Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Рубионинг баёнотига жавоб бериб, уларнинг қонунчилиги АҚШ экспроприация қонунларига ўхшашлигини таъкидлади.
Жанубий Африкада ерга эгалик қилиш масаласи мустамлакачилик даври ва апартеид мероси туфайли, қора танлилар ер ва мулк ҳуқуқларидан маҳрум бўлганлиги сабабли сиёсий жиҳатдан нозик бўлиб қолмоқда. 2017 йилда ўтказилган сўнгги ер аудитига кўра, оқтанли ер эгалари ҳамон мамлакат қишлоқ хўжалиги ерларининг тўртдан уч қисмига, аҳолининг 80 фоизини ташкил этувчи қоратанлилар эса бор-йўғи 4 фоизга эгалик қилади.
G20 — энг ривожланган ва ривожланаётган иқтисодиётга эга мамлакатлар ҳукуматлари клуби. 2024 йил 1 декабр куни Жанубий Африка бу гуруҳга 12 ойлик раисликни қабул қилган эди.
Мавзуга оид

19:40
Bloomberg: Трампнинг маслаҳатчилари Россияга нисбатан санкцияларни юмшатиш режасини ишлаб чиқмоқда

17:28
USAID’нинг 83 фоиз дастури бекор қилинди

16:37
CNN: АҚШ Саудия Арабистонида нафақат Украина, балки Россия билан ҳам алоҳида музокаралар ўтказади

23:36 / 08.03.2025