Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззах вилоятининг янги ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
Яқинда вазир ўринбосарлигига тайинланган Зафар Азимов вилоят ҳокимининг иқтисод масалалари бўйича ўринбосари лавозимига ўтказилди. Муқаддам Қашқадарё вилояти ҳокими бўлган Зафар Рўзиев вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сифатида иш бошлади.
Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисод ва қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари ўзгарди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Зафар Абдумажидович Азимов вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Зафар Азимов 1985 йилда Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида таваллуд топган.
У муқаддам «Халқ банки» бошқарув раиси ўринбосари бўлган, 2024 йил 11 декабрда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди. У бу лавозимда икки ҳафтадан ортиқроқ ишлаб, янги ишга ўтказилди.
Азимов янги лавозимида 2021 йилдан буён ишлаб келган Абдувалижон Мустановни алмаштирди.
Шунингдек, Зафар Шаропович Рўзиев вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Зафар Рўзиев 1964 йилда Қашқадарё вилояти, Китоб туманида таваллуд топган.
У 2013–2019 йилларда Қашқадарё вилояти ҳокими бўлиб ишлаган, кейинроқ Жиззах вилояти Зарбдор тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.
Рўзиев энди 2019 йил октябридан буён Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ойбек Ашурматов ўрнини эгаллайди. Эътиборли жиҳати, у Зарбдор тумани ҳокимлигига ҳам Ашурматовнинг ўрнига келганди.
Эслатиб ўтамиз, Жиззах вилоятига 2017 йилдан буён раҳбарлик қилиб келган Эргаш Солиев 2024 йил 19 декабр куни лавозимидан олинди, унинг ўрнига «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Улуғбек Мустафоев тайинланди.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади
Жамият | 23:57 / 17.07.2025
-
Зеленский Трамп билан «мега келишув»ни муҳокама қилаётганини айтди
Жаҳон | 23:47 / 17.07.2025
-
Тошкентда дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак — тадбиркор Мурод Назаров
Ўзбекистон | 22:53 / 17.07.2025
-
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди
Жаҳон | 22:51 / 17.07.2025
Мавзуга оид

19:22 / 14.07.2025
Алишер Султонов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

19:15 / 14.07.2025
Азиз Мағрупов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

18:40 / 14.07.2025
Президент администрациясининг 8 та департаментига янги раҳбар тайинланди

18:34 / 14.07.2025