Ўзбекистон | 14:50 / 19.11.2024
12887
2 дақиқада ўқилади

Нарзулло Обломуродов Аграр университет ректори этиб тайинланди

2021 йилги сайловда Ўзбекистон президентлигига номзод бўлган Нарзулло Обломуродов фаолиятини Тошкент давлат аграр университети ректори сифатида давом эттиради.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати

Нарзулло Наимович Обломуродов Тошкент давлат аграр университетининг ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда университетда қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Нарзулло Обломуродов 2021 йилги президентлик сайловида Экопартия номзоди сифатида қатнашиб, 4,1 фоиз овоз билан 5 нафан номзод орасида 4-ўринни эгаллаган эди.

Сайловдан кейин у Экология қўмитаси раиси лавозимига ўтказилган, 2023 йил январидаги маъмурий ўзгаришлар ортидан табиат ресурслари вазирининг ўринбосари этиб тайинланган, ўша йил июнда лавозимини тарк этиб, июлда Тошкент молия институти проректори сифатида иш бошлаганди.

ТДАУда 19 ноябр кунги йиғилиш / Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати

Орадан бир йил ўтиб, 2024 йил июнида Обломуродов Тошкент давлат аграр университетининг ўқув ишлари бўйича проректори этиб тайинланган эди.

Айни пайтда университет сайтида Исломов Соҳиб Яхшибекович ректор вазифасини бажарувчи деб кўрсатилган.

  • Обломуродов ТДАУ раҳбарлигига Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тайинланган. Бош вазир матбуот хизматининг хабарига кўра, ушбу тайинлов билан бирга, Севара Баҳодировна Шокирова Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди