Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

Фото: Kun.uz
«Ўзгидромет» 28 октябр, душанба куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+9 даража, кундузи +10...+12 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, баъзи жойларда –2 даража, кундузи +7...+12 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +8...+13 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +8...+13 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +8...+13 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0...+5 даража бўлади.
Аввалроқ «Ўзгидромет» дам олиш кунлари жануби-ғарбдан нам ҳаво массалари кириб келишини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00 / 20.07.2025
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30 / 20.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия армияси ҳақидаги «фейклар» иши бўйича айбланувчилар «террорчилар рўйхати»га кирди
Жаҳон | 08:40
-
Қирғизистон Ўзбекистонда кигиз маҳсулотлари ишлаб чиқармоқчи
Иқтисодиёт | 08:30
-
АҚШ собиқ давлат котиби Райс Трампнинг Россияга ултиматумини қўллаб-қувватлади
Жаҳон | 08:18
-
Хитой юқори технологияларини Ўзбекистонга жалб қилиш режалаштириляпти
Ўзбекистон | 08:08
Мавзуга оид

22:57 / 21.07.2025
21-25 июл кунлари жуда иссиқ ҳаво сақланиб туради

18:27 / 21.07.2025
Ўзбекистонда ҳафта давомида жуда иссиқ ҳаво сақланиб туради

10:33 / 18.07.2025
Ҳафта охирида ҳам иссиқ ҳарорат давом этади

09:50 / 17.07.2025