Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Skoda ўзининг биринчи ихчам электрокроссовери — Elroq’ни тақдим этди
Унинг нархи 31 640 евродан бошланади.

Фото: Skoda
Чехиянинг Skoda компанияси янги ихчам Elroq кроссоверини тақдим этди. Бу электромодел Modern Solid дизайнида ишлаб чиқарилган бўлиб, олд қисми узоқдан Kamiq моделига ўхшаб кетса, орқа томони каттароқ Enyaq моделини эслатади.
Ўлчамларга келсак, янги модел Karoq’дан бироз катта: узунлиги 4488 миллиметрни, ғилдирак базаси эса 2765 миллиметрни ташкил этади. Elroq MEB платформасида қурилган. Батареяларнинг учта варианти бўлади: 55, 63 ва 82 кВт/соатли.
Компания тўртта комплектацияни таклиф этади:
- Elroq 50 — энг кичик батареяга ва 170 от кучидаги электр двигателга эга модел.
- Elroq 60 — ўртача сиғим ва 204 от кучи қувватига эга модел, унинг энг катта батареяли иккита версия мавжуд.
- Elroq 85 — орқа узатмали ва 285 от кучига эга бўлади.
- Тўлиқ узатмали Elroq 85х варианти эса 2025 йилда тақдим этилади, лекин унинг параметрлари ҳозирча маълум қилинмаган.
Энг катта батареяли моделларнинг бир марталик тўлиқ қувват билан юриш масофаси 560 километргача деб эълон қилинди, максимал тезлик соатига 180 километр билан чекланган. Бошқа версиялар 160 километр/соатдан юқори тезликка эриша олмайди, юриш масофаси эса 370 ёки 400 километр деб белгиланган. Юқори версиялардаги автомобиллар 175 киловаттлик қувватлаш тизимини қўллаб-қувватлайди ва батареяни 10 фоиздан 80 фоизгача зарядлаш учун атиги 28 дақиқа талаб этилади.
Шунингдек, автомобилда 470 литр сиғимли юкхона, қўшимча жиҳоз сифатида матрица фаралар, катта 13 дюймли экран, кўплаб замонавий ёрдамчи тизимлар ва барча Skoda автомобилларига хос бўлган Simply Clever ақлли қурилмаси мавжуд
Чехия 2 октябрдан буюртмалар қабул қилишни бошлайди. Нархлар 800 000 крон, яъни 31 640 евродан (446 936 812 сўм) бошланади.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда ёш болалар ўртасида никотин билан заҳарланиш сони кескин ошди
Жаҳон | 14:39
-
Ўзбекистон ва Гуржистон ТИВ ҳамкорлик дастурини имзолади
Ўзбекистон | 13:46
-
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40
-
Германия бизнеси ўзбекистонлик ёшларни стажёр ва малакали ишчилар сифатида ишга жалб қилади
Ўзбекистон | 13:39
Мавзуга оид

17:45 / 04.07.2025
Чехияда блэкаут юз берди

11:34 / 19.06.2025
Чехия ҳукумати навбатдаги ишончсизлик вотумини енгиб ўтди

12:30 / 23.05.2025
Чехия журналист Фарида Қурбонгалеевани Россияга топширишдан бош тортди

23:16 / 21.05.2025