Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Клаудия Шейнбаум Мексика президенти лавозимига киришди
Янги президентнинг тантанали инаугурация маросими республика Конгрессининг йиғилишлари ўтказиладиган Мехикодаги Сан-Ласаро саройида бўлиб ўтмоқда.

Фото: Reuters
Клаудия Шейнбаум расман Мексика президенти лавозимига киришди. Тантанали инаугурация маросими республика Конгрессининг йиғилишлари ўтказиладиган Мехикодаги Сан-Ласаро саройида бўлиб ўтмоқда.
Таъкидланишича, Шейнбум президентликдан кетаётган Андрес Мануэл Лопес Обрадор гувоҳлигида қасамёд келтириб бўлгач, Депутатлар палатаси президиуми раиси Ифигения Мартинес Эрнандес унга президент ҳокимиятининг рамзларидан бири — Мексика байроғи рангидаги президентлик тасмасини топширган.
Маълумотларга кўра, Шейнбаумнинг давлат раҳбари лавозимидаги биринчи мурожаати мамлакат халқига йўлланади, шундан кейин у Мехико марказий майдонида жойлашган Сокало президентлик саройига йўл олади. У ерда Шейнбаум ўзи томонидан шакллантирилган ҳукуматнинг қасамёдини қабул қилади, инаугурацияга келган чет эл давлатлари етакчилари билан учрашади. Сўнг президент саройининг айвонида мамлакатнинг туб халқи вакиллари унга президентлик ҳокимиятининг яна бир ажралмас атрибути — президент асосини топширади.
Клаудия Шейнбаум 2 июн куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида ҳукмрон Morena партиясидан номзод сифатида ғалаба қозонганди. Андрес Мануэл Лопес Обрадор таъкидлаганидек, у нафақат республика мавжуд бўлган 200 йил ичида биринчи аёл президент, балки мамлакат тарихида энг кўп овоз тўплаган президент бўлди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Свет ўчмаган кун йўқ: Тошкент электрсиз қийналмоқда
Ўзбекистон | 23:59 / 25.07.2025
-
Қўриқхонада давом этаётган ёнғин, «Ишдаги ишқ» можароси, Навоийни заҳарлаётган корхоналар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:53 / 25.07.2025
-
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
-
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Мавзуга оид

18:29 / 08.07.2025
Мексикада тонналаб олтин ва кумуш ортилган юк машинаси ўғирланди

18:43 / 10.06.2025
Мексикада 42 тонна метамфетамин мусодара қилинди

23:16 / 05.06.2025
АҚШ қурол ишлаб чиқарувчилари Мексикага 10 млрд доллар товон тўламайдиган бўлди

23:19 / 21.05.2025